Қирол Чарльз III тасвирланган банкноталар дизайни тақдим этилди

0
733
Фото: news.sky.com

Буюк Британия банки қирол Чарльз III тасвирланган биринчи банкноталарни тақдим этди. Бу ҳақда “Sky News” нашри хабар берди.

“Банк мутасаддилари қирол Чарльз III портретини акс эттирувчи янги банкноталар дизайнини тақдим этишдан мамнун”, дейди банки раҳбари Эндрю Бэйли.

Қайд этилишича, қирол Чарльз III банк валюталарида тасвирланган иккинчи монарх ҳисобланади. Маълумот учун, қиролича Елизавета II 1960 йилдан бошлаб Англия банкининг муомаладаги банкнотларида пайдо бўлган биринчи ва ягона монарх эди.

Банкноталар 2024 йилнинг ўрталаридан бошлаб муомалага чиқарилиши кутилмоқда. 5, 10, 20 ва 50 фунт стерлинглик янги пулларнинг олд томонида Чарльз III тасвири акс этади. Унинг дизайни илгари мавжуд бўлган банкнотларидан деярли фарқ қилмайди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг