АҚШ Хитойнинг Ченгду шаҳридаги консуллигини ёпди

0
962
Фото: Reuters

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг 27 июлда маълум қилишича, АҚШнинг Ченгду шаҳридаги консулхонаси душанба куни эрталабки соат 10 дан бошлаб ёпилди.

Бундан аввал АҚШ Хитойга Ҳюстондаги консулхонасининг фаолиятини тўхтатишни буюрганди. Хитой бунга жавобан 24 июль куни Қўшма Штатлардан Ченгдудаги консулликни ёпишни талаб қилди.

Ҳозирда дунёнинг энг йирик иқтисодиётига эга бўлган АҚШ ва Хитойнинг ўзаро алоқалари совуқлашгандан совуқлашмоқда. Бу икки мамлакат ўртасидаги зиддиятларга савдо, уйғурларга қилинаётган зулм, коронавируснинг келиб чиқиши, Гонгконгдаги тартибсизликлар кабилар сабаб бўлмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг