Эрон Маданият ва Ислом йўналиши вазири Аббос Солиҳий, АҚШ президенти Жон Болтоннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ишдан бўшатилгандан сўнг, Эрон душманлари учун «оғир кунлар» келади, деб айтди. Бу ҳақида Эроннинг «Меҳр» ахборот агентлиги хабар бермокда.
Вазирнинг сўзларига кўра, Болтоннинг кетиши билан «Б» жамоаси ўзининг асосий ўйинчисини йўқотди ва шунинг учун унга бутун дунёда кенг тарқалган Эронга қарши кампания олиб бориш қийин бўлади.
«Б гуруҳи» – бу Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф томонидан муомалага киритилган Эронга тажовузкорона муносабатда бўлган сиёсатчилар. Жон Болтон, Беньжамин Нетаньяху ва Саудия Арабистони ва БАА шаҳзодаларини билдирувчи термин.