Саудия Арабистони Қошиқчини ўлдирганидан кейин подшоҳликка жаҳон матбуотини ҳимоя қилиш гуруҳини таклиф қилди

0
1624
Манба: www.washingtonpost.com

Саудия Арабистони танқидчиларини инсон ҳуқуқлари соҳасидаги обрўсига жалб қилишга уринишда, бу баҳор чегара билмас журналистлар делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда сешанба куни дунё матбуот эркинлиги гуруҳининг бош котиби маълум қилди, деб ёзмоқда The Wasshington Post.

Саудия Арабистони ушбу баҳорда Чегара билмас мухбирлар (ЧБМ)ни Подшоҳликка таклиф қилган, бу ҳақида сешанба куни дунё матбуот эркинлиги гуруҳи бош котиби маълум қилди.

Апрель ойида тўрт кишилик делегация ташриф буюрди ва Саудия Арабистони расмийлари, жумладан прокурор ва адлия вазири билан учрашган.

Делегация аъзолари Саудия журналисти Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши ҳақида батафсил тергов ўтказишни талаб қилишди ва Чегара билмас мухбирларнинг подшоҳликда ноҳақ қамалган камида 30 нафар журналистнинг «ҳеч қандай шартларсиз ва дарҳол озод қилиниши»ни талаб қилишди.

Шундан сўнг, гуруҳ Саудия ҳукумати муқаддас Рамазон ойи давомида камида бир неча журналистларни озод қилиш умидида сукут сақлаб турди.
Лекин ҳеч нарса содир бўлмади. Рамазон келди ва кетди, бир неча ҳафта ўтди ва журналистлар озодликка чиқмади, деди Кристоф Делоир.

«Бизга аниқ ҳаракатлар керак,» – деб қўшимча қилди у.

Саудия Арабистони давлат маъмурияти ЧБМ ташрифи билан боғлиқ саволларга жавоб бермади.

Айни пайтда, Саудия Арабистони ҳукуматининг сиёсатини очиқчасига танқид қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Сешанба куни қўшиқчи Ники Минаж Саудия Арабистондаги режиссёрлик фаолиятини тўхтатишни талаб қилган инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг босимига дуч келганидан кейин бекор қилганини маълум қилди.

Саудия Арабистони 2019-йилда Чегара билмас мухбирларнинг жаҳон матбуот эркинлиги рўйхатига кирган: 180 мамлакатдан 172 – ўринда қайд қилинган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг