АҚШ Молия Вазири: Франция АҚШнинг розилигисиз Эронга пул ажрата олмайди

0
1963
Манба: LIGA.net

Франция АҚШ розилигисиз Эронга ядровий битим шартларини сақлаб қолиш учун 15 миллиард доллар қарз бера олмайди, деди АҚШ молия вазирлиги раҳбари Стивен Мнучин Вашингтонда бўлиб ўтган анжуманда.

«Биз Эронга максимал босим ўтказиш учун кампанияни давом эттирмоқдамиз. Франция бизнинг розилигимизсиз 15 миллиард доллар миқдоридаги қарзни ажратиб бўлмаслигини тушунади», деди у.

Мнучин Эронга Американинг розилигисиз маблағ ажратилиши Вашингтон томонидан киритилган Эронга қарши санкцияларнинг бузилиши сифатида қабул қилинишини таъкидлади. Шунингдек, у Франция томонидан Эрон Ислом Республикасига қарз берганлиги ҳақидаги барча оммавий ахборот воситаларининг хабарларини ёлғон, деб атади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг