Эрон: Коронавирус қурбонлари сони 354 киши бўлди

0
1489
Фото: AFP

Эронда коронавирус яна 63 кишини ҳаётдан олиб кетди. Бу билан қурбонларнинг умумий сони 354 кишига етди ва вирусни юқтириб олганлар 9000 кишидан ошди.

Фарс ахборот агентлигининг чоршанба куни хабар беришича, Эрон Ислом республикаси вице-президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг бошқа икки аъзосида ҳам коронавирус аниқланган.

Аксарият одамларда коронавируснинг иситма ва йўтал каби енгил ёки ўртача аломатлари сезилади. Баъзилар, айниқса катта ёшдагилар ва соғлиғида вирусдан олдин ҳам муаммолари бўлган одамлар учун бу янада жиддий касалликларга, жумладан пневмонияга олиб келиши мумкин. Аммо, касалланганларнинг аксарияти ушбу вирусдан халос бўлишмоқда.

10 март куни Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хуманайи ҳукумат коронавирусга қарши курашда ҳалок бўлган шифокорлар ва ҳамшираларни «шаҳидлар» деб тан олишини айтган.

Эронда кундан-кунга кўпайиб бораётган вирус қурбонлар сони бу мамлакатда коронавирусга қарши кураш яқин кунларда тугамаслигига далолат бермоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг