АҚШ Ар-Риёд ва Москвани нефть демпинги бўйича тергов ўтказиш билан таҳдид қилди

0
1401
Фото: Larry Smith / Bloomberg News

Нефть магнати Гарольд Хаммнинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони ва Россия янги коронавирус эпидемиясини ўз мақсадлари йўлида фойдаланмоқдалар экан ва Американинг нефть ишлаб чиқарувчиларига «йўналтирилган ҳужум»ни амалга оширишмоқда экан.

АҚШ энергия ташувчилар ишлаб чиқарувчилар альянси Саудия Арабистони, Россия ва бошқа давлатлар АҚШнинг нефть ишлаб чиқарувчиларига зарар етказиш учун, нефть бозорини демпинг қилиш ёки қилмаётганлиги аниқлаш учун текширув ўтказмоқда. Бу ҳақда альянс Ижроия кенгаши аъзоси ва АҚШ президентининг энергетика бўйича собиқ маслаҳатчиси Гарольд Хамм маълум қилди, дея хабар беради Fox Business.

Унинг сўзларига кўра, нефть бозорини сувдай бостириб, Саудия Арабистони ва Россия америкалик ишлаб чиқарувчиларга «йўналтирилган ҳужум»ни амалга оширишмоқда.

«Улар ўз манфаатлари йўлида коронавирус пандемиясидан фойдаланиб, манашу соҳага диққатини қаратиш ва уни бўшатиш учун», дея маълум қилди Хамм. Унинг таъкидлашича, альянс бунга йўл қўймайди ва бозордаги вазиятни ўрганади.

«Бу соҳага зарар қиладими? Албатта. Иккала давлат – Россия ва Саудия Арабистони, буни тушунишади ва шунинг учун улар бундай ҳаракатларни амалга оширмоқдалар. Биз уларни тўхтата оламизми? Шубҳасиз, – деди Хамм.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг