Эрон ҳукумати Америка Қўшма Штатлари томонидан билдирилган музокаралар бўйича таклифни рад этганлигини тасдиқлади

0
2008
Манба: The Straits Times

Таъкидлаб этиш жоиз, ушбу икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳамон кескинлигича қолмоқда.

Эрон ҳукумати спикери Али Рабийнинг якшанба куни қилган ушбу баёноти Президент Доналд Трумпнинг рухсати билан ҳаракат қилувчи сенатор Ранд Паулнинг ўтган ойда Нью-Ёркда бўлиб ўтган БМТ учрашувлари доирасида Эрон Ташқи ишлар вазирини мамлакатга таклиф қилганлиги билан боғлиқ хабарлар «New Yorker» журналининг жума сонида пайдо бўлганидан сўнг эълон қилинди.

Манбада келтирилишича, Эрон Ташқи ишлар вазири Мухаммад Жавод Зариф Р. Паулга ушбу таклифни қабул қилиш ёки рад этиш Теҳрондаги Эрон ҳукуматига боғлиқлигини айтган. Шунингдек, у ҳар қандай ҳолатда ҳам учрашувлар фотосуратлар даражасида чекланиб қолишидан хавотирини билдирган. «New Yorker» журналининг хабар беришича, Эрон тарафи ушбу учрашувни маъқулламаган.

Айтиб ўтиш лозим, икки мамлакат ўртасидаги таранг вазиятни юмшатишга қаратилган олий даражадаги музокаралар ўтқазиш бўйича таклиф АҚШ ҳукуматининг М. Ж. Зарифга «ножўя» хатти-ҳаракати, Эроннинг Инқилобий Соқчилар Корпуси («EИСК») билан алоқаси ва «ташқи ишлар вазири эмас, балки ташвиқот вазири сифатида фаолият олиб бораятганлиги» учун санксиялар киритишидан бир неча кун олдин билдирилган эди.

Якшанба кунги баёнотида Али Рабий М.Ж. Зарифга қарши қаратилган санкциялар «барча дипломатик проседураларга қарши» эканлигини айтиб, расмий Вашингтоннинг бу ҳаракатини «дипломатия тарихидаги мисли кўрилмаган ҳодиса» дея баҳолади.

«Ҳукумат аввал музокараларга тайёр эканлигини айтиб, кейин ушбу мамлакатнинг ташқи ишлар вазирига нисбатан санксия эълон қилишни даъво қилаяпти, бу кулгили эмасми?»,-деди у журналистларга қарата. «Уни сенатор Оқ Уйга учрашувга таклиф қилди, кейин унга қарши санксия қўлладилар. Ташқи ишлар вазири М.Ж.Зариф ташқи сиёсат учун масъулиятли шахс ҳисобланади ва ўз-ўзидан ҳар қандай дипломатик йўл у орқали ўтиши керак».

АҚШ Президенти Доналд Трамп Эрон Ислом Республикасини минтақавий хавфсизлик ва АҚШ манфаатларига таҳдид сифатида баҳолаган бўлса-да, бир

неча бор расмий Теҳрон билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирган.

Ўтган йили Трамп ҳукумати Эроннинг ядровий дастурини тўхтатиш учун ишлаб чиқилган муҳим келишувдан чиқиб кетди ва Эронни келишув шартларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилишга қаратилган «максимал босим» кампаниясини бошлаб юборди.

«Ал-Жазира» вакили Дорса Жаббарининг Теҳрондан хабар беришича, Эрон ҳукумати «АҚШ Эронга қарши санксияларини олиб ташламагунча бирон бир америкалик расмий билан музокаралар олиб бормаслигини» билдирган.

Сўнгги ойлар давомидаги тенденсиялар Форс Кўрфазидаги нефт тракерларига шубҳали ҳужумлар, АҚШ нинг Эрон ҳукуматини айблаятганлиги, расмий Теҳрон томонидан АҚШ дронини ва Вашингтоннинг Эрон ҳукуматига тегишли дроннинг уриб туширилганлиги ҳақидаги баёнотлар фонида янада кескинлашиб бормоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг