Трамп АҚШ кейинги йилнинг апрелигача ҳар бир фуқаросига етарли бўлган вакцинага эга бўлишини айтди

0
868
Фото: AFP

18 апрель куни АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирусга қарши вакцина ҳақида гапириб, 2021 йилнинг апрель ойигача ҳар бир америкаликка етадиган даражада кўп вакцина дозалари тайёр бўлишига умид қилаётганини айтди.

“Ҳар ойда юз миллионлаб дозада вакцина тайёрланади. Биз умид қиламизки, ҳар бир америкалик апрелгача вакцина билан таъминланади” дейди Трамп матбуот анжуманида. Унинг сўзларига кўра, федерал соғлиқни сақлаш вакиллари коронавирусга қарши вакцинани маъқуллашганидан кейин уни тарқатиш ишлари 24 соат ичида бошланади.

“Қисқа муддат ичида биз хавфсиз ва самарали вакцинага эга бўламиз ҳамда коронавирусни енгамиз” дейди АҚШ етакчиси.

Трамп бундан олдин вакцина октябрь ойида оммага тақдим этилишга тайёр бўлиши мумкинлигини айтганди. Лекин, баъзи экспертлар буни амалга ошириш иложсиз эканини айтишган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг