Макрон G20да шаҳзода Салмон билан учрашади

0
1834

Франтсия президенти, Жамол Қошиқчининг ўлими ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилишга чақирди. Бу хақда Анадолу хабар бермоқда.

Франция президенти Эммануэль Макрон Аргентина пойтахти Буэнос-Айресдаги G20 саммити доирасида Саудия Арабистони Подшоҳи валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашишни режалаштираётганини айтди.

Франция раҳбарининг сўзларига кўра, Саудия Арабистони журналисти Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши юзасидан валиаҳд шаҳзода билан музокара ўтказишни режалаштирган.

Франция президенти G20 саммитида шарҳловчининг ўлидирилиш билан боғлиқ барча тафсилотлар очилишигаумид қилмоқда.

«Мен Туркия ва Саудия Арабистони томонидан олиб борилган терговни давом эттирилишига, бу ҳодисани аниқлаштиришга ва жараёнга аралашишга (Қошиқчи ўлдирилиш холатига аниқлик киритишга) умид қиламан», – деди Макрон.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг