Қозоғистонлик губернатор коронавирус туфайли мамлакатдаги хитойликларни депортация қилмоқчи

0
1245
Фото: hotlifestylenews.com

20 февраль куни Қозоғистоннинг Хитой билан чегарадош вилояти губернатори маҳаллий аҳолини коронавирус қўрқувидан халос қилиш учун ўнлаб хитойлик ишчиларни депортатсия қилинишини сўради, дея хабар беради Dalanews. kz.

Қозоғистон коронавирус авж олганидан кейин Хитой билан чегарасини ёпган. Аммо эпидемия тарқалишидан олдин мамлакатга келган хитойликларга қарши ҳеч қандай чора кўрилмади.

Dalanews. kz. хабарига кўра, Хитой билан чегарадош Зайсон вилояти аҳолиси билан учрашув пайтида вилоят губернатори Даниал Ахметов хитойликларнинг депортация қилинишига ваъда берган.

«Менга уч кун вақт беринг, бу халқаро масала ҳисобланади. 42 та хитойликнинг барчаси уйларига қайтишади», дейди ғазабланган аҳолига мурожаат қилган Ахметов.

Хитой нефтга бой Қозоғистоннинг энг йирик сармоядорлари ва савдо шерикларидан биридир. Аммо Хитой ҳукуматининг Шарқий Туркистон (Шинжон вилояти)даги сиёсати сабаб кўплаб қозоқларнинг лагерларга тушгани ва коронавирус қўрқуви Қозоғистонда Хитойга нисбатан салбий кайфиятни уйғотган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг