Эрон суди ҳибсдаги уч Австралияликни жосусликда айблади. Бу ҳақда сешанба кун суд вакили Ғуломхуссейн Исмоили Тасним ахборот агентлигига хабар берди.
Исмоилининг айтишича, Австралияликларнинг иккитаси ҳарбий базаларни суратга олиш учун дронлардан фойдаланганликда, учинчиси эса, бошқа мамлакатга жосуслик қилганликда айбланган.
Аввалроқ хабар қилганимиздек, ҳозирда Эрон 3 нафар Австралия фуқаросини ҳибсда ушлаб турибди. Уларнинг бири ўтган йили, қолган иккитаси яқинда қамоққа олинганди.