Иқлим ўзгариши кейинги 5 йилда компанияларни иқтисодий кўрсаткичларига ўта салбий таъсир қилади

0
2194

Дунёдаги энг йирик компанияларнинг кўпчилиги, Силикон технология водийси компанияларидан тортиб, йирик Европа банкларигача, келгуси беш йил ичида иқлим ўзгариши уларнинг натижаларига сезиларли даражада таъсир қилиши мумкинлигига тайёргарлик кўришмоқда. Булар хақида The New York Times ёзмоқда.

Акциядорлар ва тартибга солувчиларнинг босими остида компаниялар сайёрамизни исиш вақтида юзага келиши мумкин бўлган муайян молиявий натижаларни, масалан, таъминот занжирларини бузиши мумкин бўлган экстремал об-ҳаво шароитлари ёки кўмир, нефть ва газ қазиб чиқариш харажатларини келтириб чиқарадиган иқлимнинг янада қаттиқ қоидаларини ўрганиб чиқдилар. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, триллионлаб доллар зарар кўрилиши мумкин.

Шунга қарамай, таҳлилчилар таъкидлашича, кўплаб компаниялар ҳали ҳам иқлим ўзгариши оқибатида юзага келадиган молиявий рискларни ҳисобга олишда орқада қолмоқда.

«Биз кўриб турган рақамлар аллақачон улкан, аммо бу айсбергнинг учи эканлиги очиқ-ойдиндир», дейди янги ҳисоботни ёзган ва бутун дунё бўйича компаниялар билан ишлайдиган халқаро нодавлат ташкилоти Шимолий Америка CDP президенти Бруно Сард.

2018-йилда 7000 дан ортиқ компаниялар CDP сифатида танилган Carbon Disslosure Project деб номланадиган ташкилотга керакли ҳисоботларни тақдим этдилар. Ва, биринчи марта, CDP компаниялардан илиқлашиб бораётган сайёра, иқтисодий жиҳатдан қандай таъсир қилиши мумкинлигини ҳисоблашни талаб қилди.

Дунёнинг 500 та энг йирик корпорациясидан 215 таси даъволарни таҳлил қилганидан сўнг, CDP ушбу компанияларни иқлим ўзгариши билан боғлиқ харажатларни тахминан 1 триллион долларни ташкил этиши мумкинлигини аниқлади. Компанияларнинг ўз ҳисоб-китобларига кўра, ушбу молиявий рискларнинг катта қисми келгуси 5 йил ичида амалга ошиши мумкин.

Баёнот ишбилармонлар иқлим ўзгариши ва унга қарши чораларни глобал иқтисодиётнинг ҳар бир бурчагида акс этишини кутишлигини кўрсатади.

Кўп компаниялар бевосита таъсирларга тайёрланмоқда. Япониянинг Xitachi Ltd компанияси, жанубий-шарқий Осиёда ёғингарчилик ва сув тошқини ортиши етказиб берувчиларда муаммоларни юзага келтириши мумкинлиги ва ҳимоя чоралари кўриши кеарклигини айтди.

Бразилиянинг Banco Santander Brasil банки минтақадаги тобора кучаяётган қурғоқчилик қарздорларнинг кредитларни қайтариш қобилиятига зарар етказиши мумкинлигини таъкидлади.

«Goole» компаниясининг асосий ширкати «Alphabet Inc.» эса ҳароратнинг кўтарилиши маълумотларни қайта ишлаш марказларини совутиш нархини ошириши мумкинлигини таъкидлади.

Google’s energy-hungry data centers could become more expensive to cool  its parent company has said. Above, a Google data center facility in Iowa.
Google компаниясига тегишли кам қувватли маълумотлар марказлари (дата-центр)ни совутиш қимматроқ бўлиши мумкин. Юқорида, Аёва штати Google маълумотлар маркази. Brian Snyder/Reuters

Бошқа компаниялар эса иқлим ўзгаришларига потенциал жамоатчилик муносабатларини диққат билан кузатишмоқда. Франциянинг энергетика компанияси «Total», мамлакатнинг глобал иқлимга таъсирни камайтириш ва қазилма ёқилғисидан фойдаланишни чеклаш борасидаги саъй-ҳаракатлари бир нечта нефть ва газ захира конларини кераксиз ҳолатга келтириб қўйиши мумкин.

Германия кимё корхонаси BAFS эса, агар иқлим ўзгаришига қарши чоралар кўрмаса, компанияда акциядорларни қўрқитиши мумкин бўлган атроф муҳитга зарар етказадиган «муҳим корпоратив углерод доғлари» борлигини айтди.

Умуман олганда, дунёнинг энг йирик компаниялари ҳисоб-китобларига кўра, сайёрамизда энг камида 250 миллиард доллар миқдоридаги активлар миқдори эрта пасайиши ёки бекор бўлишии мумкин. Ушбу активларга юқори хавфли сув тошқини зоналарида жойлашган бинолар ёки кучли ифлосланган зоналардаги ёпилиши тайин бўлган компаниялар бинолари киради.

Дунёда фақат оз сонли компаниялар ўзларининг иқлимий хавф-хатарларга муносабатларини билдирдилар. Кўплаб йирик компаниялар, жумладан, энергетика гигантлари Exxon Mobile ва Chevron CDPга иқлим ўзгаришлари натижасида уларга етадиган зарарлар ҳақида маълумот бермадилар. Кўпинча, ошкора бўлган компаниялар ҳарорат кўтарилиши уларга қандай таъсир қилиши ва бу таъсирни қай тарзда бартараф этиш ҳақида ўйлайдилар.

Мисол учун, жаноб Сарда таъкидлашича, компаниялар глобал иқлимга олиб келадиган асосий иссиқхона газининг карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтиришга йўналтирилган солиқларнинг ўсиши ҳисобига потенциал харажатларни камайтиришни ҳисоблашлари осон.

Албатта, CDP ҳозирда ошкор қилаётган иқлимий хатарлар энг кенг тарқалганларидир. Бироқ, ҳарорат ошиши ва экстремал об-ҳаво шароити ҳақида илмий маърузалар қилиш ва бу кенг тенденциялар муайян жойларда, муайян компаниялар учун нимани англатиши мумкинлигини тушунтириш қийин.

Иқлимни компьютерлаштирилган моделларига асосланган аввалги тадқиқотлар, глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ бўлган хатарлар, агар улар назорат қилинмаса, жаҳон молиявий секторига 1,7 триллион доллардан 24,2 триллион долларгача тушиши мумкин. «Nature Climate Change» журналида чоп этилган сўнгги таҳлиллар шуни кўрсатдики, компаниялар бу хавфларни фақат «вақтинча ва барқарор» деб ҳисоблашади ва келажакда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатар ҳақида тўлиқ бўлмаган фикрлар мавжуд.

Pacific Gas and Electric, Калифорниянинг энг йирик электр таъминот ширкати, айрим корпоратив тушунтиришлар билан мукаммалликдан қанчалик узоқ бўлиши мумкинлиги ҳақида бир мисолни тақдим этади.

Ўтган йили «PG & E»нинг CDPга берган ҳисоботида иқлим ўзгариши оқибатида Америка Ғарбидаги ёнғинларнинг кенгайиш хавфи, агар ёнғинлар учун жавобгарлик бўлса, жиддий молиявий харажатларга олиб келиши мумкинлигини айтган. PG & E ёнғинларнинг «потенциал молиявий таъсирини» тахминан 2,5 миллиард доллар миқдорида баҳолаган.

Ерда нималар содир бўлмоқда?

Бироқ, бу воқеликка айланди: шу йилнинг январь ойида PG & E банкротликдан ҳимояланиш учун даъво аризаси билан чиқди ва ҳозирги кунга келиб ёнғин мажбуриятларига харажатларни $ 30 млрд.га оширди. Унинг электр узатиш линиялари ўтган йилнинг кузида Калифорния штатидаги энг даҳшатли ёнғинга дучор бўлган эди.

Crews working on power lines in the aftermath of last year’s Camp Fire in Paradise, Calif., which contributed to the bankruptcy filing by Pacific Gas and Electric.
Ўтган йилги Калифорниянинг Парадайз лагерида содир бўлган ёнғиндан сўнг, экипаж электр тармоқларни таъмирламоқда. Pacific Gas and Electric нинг банкротликка ариза берган эди. Эрик Таер (Eric Thayer) The New York Times учун.

Ўз навбатида, CDP ҳисоботи шуни кўрсатдики, кўпчилик компаниялар иқлим ўзгаришида пул ишлаб топиш салоҳиятини ҳам кўришмоқда. Дунёдаги энг йирик корпорациялардан 225 таси илиқлашиб бораётган дунёда таҳминан 2,1 трлн.лик имконият ташкил этишни таъкидлади.

 

Қўшма Штатлардаги дори-дармон ишлаб чиқарувчи Эли Лиллий (Eli Lilly), юқори ҳарорат кўтарилиши юқумли касалликларнинг тарқалишига олиб келиши мумкин бўлган тадқиқотларни келтирди.

«Бу биз ишлаб чиқарадиган айрим дори-дармонларга бўлган талабни ошириши мумкин», – деди компания вакили. (Айни пайтда, компания 2017 йилда Мария бўронидан кейин содир бўлган воқеа каби Пуерто-Рико каби жойларда сув тошқини ва кучли бўронлар ишлаб чиқариш муҳитини бузса, иқлим ўзгаришидан моддий зарар кўриши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.)

Тоза энергия манбаларига ўтиш ҳар қандай ҳолатда фойда олиш имконини беради. Голландия молиявий хизматлар компанияси ING Group, паст карбонли иқтисодиётга ўтиш бутун дунёда тоза энергия ва энергия самарадорлигига янги инвестициялар киритиш учун 30 триллион доллар талаб қилиши мумкинлигини таҳмин қилмоқда. Натижада, ING 2022 йилга қадар «иқлимий молиялаштириш портфели» ни икки баробарга ошириш ниятида.

Ҳисобот бозорларнинг иқлим ўзгаришининг потенциал молиявий натижаларини ҳали тўлиқ баҳоламаганлиги хавотирини ифодаловчи молиявий регуляторларни тақдим этади. Ўтган ой Европа Марказий Банки, қаттиқ ҳаво шароитида суғурталовчилар учун катта йўқотишларга сабаб бўлган ёки қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишни тезда олиб ташлаш оқибатига тайёр бўлмаган банкларнинг мувозанатига таъсир кўрсатиши ва молия тизимини беқарорлаштириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

«Агар бозорлар хавфларни тўғри баҳолай олмасалар, иқлим ўзгариши билан боғлиқ хатарлар евро ҳудуд учун занжирли бўлиши мумкин», – деди банк.

2015-йилда Молия вазирлари, Марказий банклар ва дунёнинг энг йирик иқтисодчиларининг нуфузли гуруҳлари бўлган Молиявий Барқарорлик Кенгаши банклар ва бошқа корхоналарни ўзларининг иқлимий хавф-хатарлари тўғрисида янада очиқроқ бўлишга даъват қилиш учун ишчи гуруҳ тузди.

CDP ҳисоботи шуни кўрсатдики, Европа Иттифоқида жойлашган компаниялар Европа Иттифоқида глобал исишнинг мумкин бўлган молиявий оқибатларини батафсил ёритиши мумкин, чунки маҳаллий тартиб-қоидалар уларни тез-тез талаб қилади. Аксинча, Америка Қўшма Штатлари, Хитой, Бразилия ва Мексикада компаниялар молиявий хавф-хатар ҳақида анча кам хабар беришган.

Америка Қўшма Штатларида қимматли қоғозлар ва биржа комиссияси давлат компаниялари иқлимнинг потентсиал таъсирини ҳисобга олишни талаб қилмаса ҳам, агентликлар компанияларга буни қандай қилиб қилиш мумкинлиги борасида кўрсатмалар берган. Вангуард гуруҳи инвеститсия фонди ва Нью Йорк давлат пенсия жамғармаси каби баъзи бир йирик корпоратив инвесторлар компанияларни иқлим таъсирига нисбатан шаффоф бўлишга даъват қила бошладилар ва сўнгги пайтларда бу тенденция ошкор бўлишига ёрдам берди.

CDP директори жаноб Сарда, компанияларнинг ўз баёнотларида «янада равшан» ва «янада мукаммал» бўлган таклифларни кутишларини айтди. Аммо, унинг сўзларига кўра, «бу жуда катта жараён.»

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг