31 июль куни АҚШ Хитойнинг Шарқий Туркистон (Шинжон) вилоятидаги ҳукумат армиясини қўллаб-қувватловчи ташкилот бўлган “Шинжон ишлаб чиқариш ва қурилиш корпуси”га янги санкцияларни жорий қилди. Қўшма Штатлар бу ташкилотни Шарқий Туркистондаги уйғурлар ва озчиликни ташкил қилувчи бошқа мусулмон миллатларни таҳқирлаганликда айбламоқда.
АҚШ Молия Департаментининг айтишича, янги санкцияларга биноан “Шинжон ишлаб чиқариш ва қурилиш корпуси” ташкилотининг АҚШда жойлашган ҳар қандай мулки музлатилади.
“АҚШ Шинжон ва дунёнинг бошқа жойларидаги инсон ҳуқуқларини бузувчиларни жавобгарликка тортиш учун ўзининг барча молиявий кучларини ишга солишга тайёр” дейди Молия Департаменти котиби Стивен Мнучин.
АҚШ июлнинг бошларида уйғурларга зулм ўказганликда айбдор деб ҳисобланган Шинжон провинцияси расмийларидан учтасига, жумладан Хитой коммунистик партиясининг ушбу ҳудуддаги раҳбари Ченг Қуангуога нисбатан ҳам санкциялар жорий қилганди. Унга кўра, бу шахсларга АҚШ ҳудудига кириш тақиқланди ва уларнинг Қўшма Штатлардаги ҳар қандай мулки музлатилди.