Эрон: АҚШнинг янги санкциялари мавжуд бўлган дипломатик йўлларни абадий ёпилишини англатади.

0
1605

Эроннинг олий даражали раҳбарига ва ташқи ишлар вазирлигига қарши АҚШ санкциялари дипломатик йўлни абадий ёпилганини англатади, деб ёзмоқда Эроннинг ярим расмий ахборот агентлиги. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар бемоқда.

«Эрон раҳбари ва мамлакатнинг бош дипломатига қарши фойдасиз санкциялар Америка Қўшма Штатлари ҳукумати билан дипломатик йўлни ёпиб қўйишни англатади. Трамп ҳукумати глобал тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун барча халқаро механизмларни йўқ қилиш ҳаракатида», деди Ташқи ишлар вазирлиги вакили Аббос Мусави.

Душанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоменейга ва саккизта юқори мартабали ҳарбий қўмондонига нисбатан санкцияларни жорий этди. Бу исломий республикага босимни кучайтиришга қаратилган провокацион қадамдир.

Трамп, Оқ уй матбуотида берган баёнотида, санкциялар натижасида Хоменейни унинг молия манбаларига киришидан маҳрум бўлишини айтди. Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зарифга ҳам шу ҳафта охирида АҚШ томонидан молиявий чекловлар жорий этилиши кутилмоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг