Саудия Арабистони аёлларга машина ҳайдаш ҳуқуқи берганлигига бир йил бўлди. Лекин ҳамон муаммолар бор.

0
2022

Бир йил муқаддам Саудия Арабистони аёлларга автомобиль бошқариш ҳуқуқини берган эди. Бу тарихий қадам узоқ вақт давомида репрессив қонунлар остида яшаган аёлларга озодлик учун янги эшикларни очди.

Ушбу чора мамлакатнинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон томонидан қабул қилинди, у аёлларга нисбатан бошқа чекловларни ҳам юмшатди ва бу уни феминист ислоҳотчи сифатида қабул қилишларига етарли бўлди, дея хабар беради Тhе New York Times.

Лекин ҳурсандчиликлар орқасида катта муаммолар бор. Йўлларда берилган эркинликка қарамай, ҳали ҳам қатъий васийлик қонунларининг қўлланиши давом этмоқда, бу эса уларнинг эркак қариндошларининг рухсатисиз кўпгина асосий қарорлар қабул қилишларини тақиқлайди.

Рулдаги ўн минглаб Саудия Арабистонининг аёллари.

Расмийларга кўра, ўтган йили Саудиялик аёлларга ўн минглаб ҳайдовчилик гувоҳномалари берилган. Аёлларга ҳизмат кўрсатадиган бир нечта ҳайдовчилик мактабларини битирган ўнлаб аёллар ўзларининг лицензиялари билан бирга байрам фотосуратларини улашишди.

Saudi women at a driving school in Riyadh, the capital, on Monday.

Ал-Риёдда инглиз тилидаги ахборот агентлиги «Аrab News» нинг муҳбири Раван Разван, байрам шарафига рулда олинган видеони тақдим этди.

Loujain al-Hathloul, a prominent figure in the push to allow women to drive, filmed herself at the wheel in 2014.

«Бугун мен шунчаки қаҳва ичиб ишга кетаяпман, бу яхши пайт. Саудия Арабистонидаги барча аёлларни қутлайман», дейди у ўз видеосида.

Саудия ҳукумати расмийси генерал Сауд Ал-Бассами 2019-йил март ойида Саудия газетасига хабар беришича, камида 70 минг нафар аёл ҳайдовчилик гувоҳномасини олган. Хабарда айтилишича, аёллар учун еттита ҳайдовчилик мактаблари очилган.

Аёл ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳали ҳам ҳибсда сақланмоқда.

Ҳайдовчилик тақиқлари бекор қилингандан бир неча ҳафта олдин камида 11 нафар ҳуқуқ ҳимоячилари ҳибсга олинган. Бир неча ҳафта давомида ҳибсга олинганлар сони ортган. Кейинчалик уларнинг кўпчилиги ўз фаоллиги билан боғлиқ жиноятлар билан айбланган.

Улардан баъзилари гаров пули эвазига қўйиб юборилган, бошқалари эса бир йилдан ортиқ муддатга қамоққа ташланган ва қийноқларга дучор бўлишган.

2018 йил май ойида ҳибсга олинган аёлларни машина ҳайдашга рухсат берувчи қонун учун курашган таниқли шахс Лужаин ал Ҳазлул ҳали ҳам қамоқхонада қолмоқда. Белгияда яшовчи синглиси Лина ал-Ҳазлулнинг айтишича, унинг иши март ойида Ар-Риёдда бошланган, бироқ кейинроқ суд ишни қолдирилган.

Лужаин Ал -Ҳазлул хонимга қарши айбловлар орасида, унинг синглиси Ал-Ҳазлулнинг айтишича, хорижий журналистлар билан бўлган алоқаларида ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ишлаш учун ариза бергани учун қиролликнинг хавфсизлигига путур етказишга урингани тўғрисидаги айбловлари бор.

«Лужаин ва унга ўхшаганлар ўз ҳаётларини хавф остига қўймасалар, бу ислоҳотлар амалга ошмаслигини одамлар билишларини истардим», дейди Лина ал-Ҳазлул.

Бошқа суиистеъмолликлар ислоҳотларни тубдан ўзгартиради.

Валиаҳд шаҳзода Салмон, Саудия Арабистонини исломга қайтишга ва ислоҳотларни талаб қилишда давом этишига ваъда берган бўлса-да, халқаро кузатувчиларга кўра, мамлакатда инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича кўрсаткичлар камайгани йўқ, балки ўзбошимча ҳибсга олишлар ва номутаносиб жазолар тез-тез кузатилиб борилмоқда.

Истанбулдаги Саудия Арабистони консуллигида Саудия Арабистонининг агентлари томонидан диссидент Жамол Қошиқчининг 2018 йилда ўлдирилиши шаҳзода билан боғлиқ бўлиб, раҳбарлигининг янги қирраларини очиб берди. Яқинда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоботида жаноб Қошиқчининг ўлимидан кейин далилларни йўқ қилиниши «валиаҳд шаҳзоданинг кўрсатмасисиз содир бўлиши мумкин эмас» деган хулосани берилди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Яманда Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан олиб борилаётган урушни қоралаб, ўша мамлакатни гуманитар инқирозга олиб келганлигини таъкидлаб келмоқдалар. Қозилар (Прокурорлар), Саудия Арабистонидаги ислоҳотчи- мутафаккир Ҳасан Фарҳон ал-Маликийнинг судида ўлим жазосини талаб қилишмоқда. Human Rights Watchнинг Яқин Шарқ бўйича директори ўринбосари Майкл Пейж (Michael Page), ҳақиқий ислоҳотларни амалга ошириш учун Саудия Арабистонининг бошқарув оиласи сўз эркинлигини таъминлаши кераклигини айтди.

Муҳаммад бин Салмон доимо Исломнинг «мўътадил» йўлини қўллаб-қувватлашга ваъда беришини айтиб келсада, аммо унинг мамлакатида ҳолисона ғояларини ифода этгани учун диний аҳли илмларга нисбатан ўлим жазосини талаб қиладиган қозилик хизмати амал қилмоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг