Эндиликда Римда пластикни қайта ишловчилар метродан текинга фойдаланишлари мумкин

0
1411
CNA

Италия похтахти Римда атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши чоралар кўрилмоқда. Эндиликда пластик бутилкаларни йиғиб уни махсус қайта ишловчи машинага топширган одамларга пойтахт метросига текин чипталар тарқатиляпти.

Июль ойида бошланган ушбу ташаббус шунчалик оммалашиб кетдики, ҳозиргача 350 минг дона пластик бутилка қайта ишланди.  Тез орада метро тармоғи бўйлаб бу ишлар кенгайтирилади ва 2020й ил июлгача давом этади,  дея хабар беради шаҳар жамоат транспорти компанияси АТАC.

“Машиналар кунига 20000 дона идишни қайта ишлайди. Бир неча иштиёқманд одамлар 20 кундан оз вақт ичида 3500 дона пластик бутилка йиғиб келишди, бу эса метрога 175 текин чипта демакдир”, дейди АТАC вакили.  Ушбу схема доимий чиқинди муаммоси бўлган Рим аҳолиси томонидан мамнуният билан кутиб олинди.

«Агар сиз одамларни қайта ишлашга жалб қилиш учун пул ишлатсангиз,  ҳатто ватанпарвар бўлмаган фуқаролар ҳам буни амалга оширишади»,  дейди римлик Клаудио Перелли.  Рим Европа Иттифоқи бўйича метро станцияларида ушбу схемани ишга туширган биринчи пойтахтдир.  Пекин ва Истанбулда шунга ўхшаш дастурлар аллақачон йўлга қўйилган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг