Дунёда меҳнат муҳожирлари кўпайиб бормоқда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) томонидан эълон қилинган ҳисоботда келтирилишича, дунё бўйлаб чет эллик меҳнат муҳожирларининг сони 169 миллионга этди

0
714
Фото:news.un.org

Дунёда меҳнат муҳожирлари кўпайиб бормоқда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) томонидан эълон қилинган ҳисоботда келтирилишича, дунё бўйлаб чет эллик меҳнат муҳожирларининг сони 169 миллионга этди. Бу 2017 йилга нисбатан уч фоизга кўп.

2019 йилдаги ҳисоб-китобларига кўра, чет эллик меҳнат муҳожирлари глобал ишчи кучининг қарийб беш фоизини ташкил қилган. Aсосан, хориж муҳожирларининг учдан икки қисми юқори даромадли мамлакатларда ишлайди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълум қилишича, Европа ва Марказий Осиёда 63,8 миллион, араб мамлакатлари ва Осиё- Тинч океани минтақасида 24 миллион, Aфрикада 13,7 миллион, Aмерикада эса 43,3 миллион меҳнат муҳожирлари ишламоқда.

Уларнинг 99 миллионини эркаклар, 70 миллионини аёллар ташкил қилади. Шундан дунё миқёсида ёшларнинг ишчи кучидаги улуши 2017 йилдаги 8,3 фоиздан 2019 йилда 10 фоизгача ошди. Бундай сакраш катта эҳтимол билан ривожланаётган мамлакатларда ёшлар ишсизлигининг ошиши билан боғлиқ.

Халқаро меҳнат ташкилоти ҳисоботига кўра, меҳнат муҳожирларининг 66,2 фоизи хизмат кўрсатиш соҳасида, 26,7 фоизи саноатда ва 7,1 фоизи қишлоқ хўжалигида ишлайди.

Иқтисодиётнинг ушбу тармоқларида аёллар ва эркаклар тенг бўлмаган иш билан банд. Масалан, хизмат кўрсатиш соҳасида аёллар, саноатда эса эркаклар кўпроқ.

Эслатиб ўтамиз, Aҳолиси 34,5 миллиондан ортиқ бўлган Ўзбекистоннинг 1,6 миллионга яқин аҳолиси республикадан ташқарида ишлайди. Меҳнат муҳожирларининг катта қисми Россия Федерасиясида иш фаолятини олиб боради.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг