Дональд Трамп Мексика чегарасидаги девор қурилиши бошланганини маълум қилди

0
1631

АҚШнинг Мексика билан чегарадош ҳудудида девор қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда АҚШ президенти Д.Трамп Флориданинг Тампа шаҳрида ўз тарафдорлари билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилган. 

“Биз девор қурилишини бошладик. Бизда 1.6 миллиард доллар маблағ бор ва биз бунинг ёрдамида деворнинг кўпгина қисмини қуриб битказиб оламиз”, дейди у. 

Президентнинг таъкидлашича, мазкур девор мамлакат чегараларидага жуда кучли ҳавфсизлик кафолати бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Мексика орқали мамлакатга кириб келаётган ноқонуний миграцияни бартараф қилиш мақсадида икки давлат чегарасида девор тиклаш Дональд Трампнинг сайловолди ваъдаларидан бири эди. 

Уфқ.уз матбуот ҳизмати
 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг