Неймар коронавирус билан курашиш учун 1 миллион доллар ҳайрия қилди

0
1583
Фото: Reuters

ПСЖ футбол жамоаси юлдузи Неймар ўз ватани Бразилияга коронавирусга қарши курашиш учун 1 миллион доллар ҳайрия қилди, дея хабар берди SBT телеканали.

Дунёдаги энг кўп маош оладиган футболчилар рўйхатида учинчи ўринда турувчи Неймар ушбу пулнинг бир қисмини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармасига, қолган қисмини бразилиялик таниқли дўсти Лучиано Хук ташкил этган ҳайрия жамғармасига топширди, дейилади хабарда.

Ҳужумчининг матбуот котиби бунга изоҳ беришдан бош тортди ва шундай деди: «Биз ҳеч қачон хайрия маблағлари ва уларнинг миқдори ҳақида гапирмаймиз».

Неймар ҳозирда Риодан ташқарида жойлашган курорт шаҳaрчадаги люкс вилласида яшамоқда.

Бразилиялик форвард ўтган ҳафта бир гуруҳ дўстлари билан пляждаги волейбол майдончасида дам олаётганининг суратлари тарқалгандан сўнг танқидларга дуч келганди. Чунки айни дамда бутун дунё аҳолисининг ярми, шу жумладан Бразилиядаги кўплаб одамлар ҳам вирус тарқалишини секинлаштириш учун уйларида қамалиб ўтирипти.

Унинг матбуот котиби, бу ҳолатга изоҳ берар экан Неймар ҳеч қандай меҳмонни қабул қилмаётганлигини ва суратдаги дўстлари билан «бутунлай изоляция қилинган» турар жойида карантиндалигини айтган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг