Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, якшанба куни АҚШнинг Огаё штатида отишма натижасида камида 10 киши ҳалок бўлган.
Ҳодиса Дайтоннинг марказида юз берди, дея хабар беради Dayton Daily News газетасига таяниб Анадолу.
Отишмада тўққиз киши ўлдирилгани ва маҳаллий полиция битта гумондорни ўлдиргани маълум қилинди.
Ҳодиса оқибатида камида 16 киши жароҳат олган.
Огаёдаги зўравонлик Техасда юз берган оммавий отишмадан бир неча соат ўтгач содир бўлди.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал юз берган Техасдаги терактда 20 киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одамлар жароҳатланди.