Инсон суягининг айнан ўхшаши яратилди

0
1805

Россиялик мутахассислар 3D ғовакли хитозан ва коллаген таркибли полимер модда яратишди. Ушбу модда инсон суягининг аналоги бўлиб, ушбу хом-ашё ёрдамида тиббиётда очиқ синишлар ва парчаланишлар оқибатида йўқолган суяклар ўрнини тўлдиришлари мумкин бўлади. 

Ҳозирда замонавий олимлар “мимикрик” (организмга хос ва тез ўзлаштирилувчи хом-ашё яратиш йўлида изланиш олиб бормоқдалар. Хусусан, шикастланган аъзога тана ҳужайралари билан тўлдирилган полимер матрица киритилади.

Полимер матрица хитозан ва коллаген каби танага хос бўлган моддалардан яратилгани сабаб тана уни “бегона” деб билмайди ва тезда ўзлаштириб олади. Вақт ўтиши билан мазкур қисм асл танага ҳос мушак ва ҳужайралар билан қоплангач, сунъий полимер ўз-ўзидан эриб йўқ бўлиб кетади. 

Таъкидланишича, шу кунгача тиббиётда қўлланиб келинаётган сунъий тана аъзоларини танада ушлаб туриш учун бемор умрбод турли дори препаратларини қабул қилишга маҳкум эди. Лекин, олимлар кашф қилган полимерда бундай ҳолат юз бермайди. 

Мутахассислар, танага киритилган полимернинг эриб кетиш вақти танадаги суяк ёки мускулнинг қайта ўсиб чиқиш вақти билан бир хил бўлишини ҳам ҳисоблаб чиқишди. 

Яъни, масалан 3 ўлчамли ғоваксимон полимер суякнинг етишмаётган қисмига жойлаштирилиб, у вақтинчалик суяк вазифасини адо этиб туради. Орадан бир қанча вақт ўтиб суяк қайт тикланиши билан полимер аста-секин ўз-ўзидан эриб кета бошлайди. 

Ҳозирча, олимлар мазкур полимерни жигар ва буйрак соҳаларига киритиб синовдан ўтказишди ва муваффақиятга эришишди.  

Уфқ.уз матбуот ҳизмати

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг