Davletovuz: «айбдор раҳбарчалар»

0
2040

Оққўрғон туманида «айбдор раҳбарчаларни» ариққа — совуқ сувга тушириш ва далада тош кўтартириш орқали жазолаш билан боғлиқ воқелик сизиб  чиққани, назаримизда, ўша раҳбарчаларнинг ҳақ-ҳуқуқини таниб қолгани билан эмас, балки айсбергнинг бир учи, холос, яъни катта эҳтимол, ўзаро рақобатлашаётган «миноралар»нинг кураши билан боғлиқ. 

Жойларда ҳокимларнинг маҳаллий раҳбарчаларни уриши, тепкилаши, ҳақоратлаши, қамаб қўйиши ҳақида ҳар хил гаплар юради. Одамлар билмаган бундай ҳолатлар сони биз ўйлаганимиздан кўра кўпроқ, аслида. 

Бу масалада уронғич, сўконғич ва зўравон ҳокимлар бир томон, лекин шундай хорланиш ва хўрланишга рози бўлиб, буни норма сифатида қабул қилиб ўз ишини давом этттираётган раҳбарчалар мавзуси ҳам алоҳида ўрганишга арзийди. 

Гап шундаки, бундай раҳбарчаларнинг аксарияти ўз лавозимидан кетса, ҳатто қоровулликка ё ҳаммолликка ярамайди — лавозимидан кетган куни улар оч қолади.

Шунинг учун бу тоифа юқорининг ҳар қандай ноинсоний муносабатига ўз истаги билан рози ва ризо. Шу билан бирга, юқоридан ўрта ва қуйи бўғинларга онгли равишда шундай эгилувчан ва ҳар нарсага тайёр мавжудотлар тайин этилади, токи ҳар қандай топшириқ ва вазифа муҳокамасиз ижро этилсин. 

Бу аччиқ ҳақиқат.
Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг