Данияда ҳижобни тақиқлаш таклифи мунозара ва норозиликларни келтириб чиқарди

0
614
Фото: Lamia Ibnhsain

Даниядаги бошланғич мактабларда мусулмонларнинг рўмолини таъқиқлаш бўйича янги таклиф норозилик кайфиятини юзага чиқарди.

Дания комиссияси – Даниянинг ҳукмрон Социал-демократик партияси томонидан ташкил этилган орган – ҳукуматга Дания бошланғич мактаблари ўқувчилари учун ҳижобни тақиқлашни тавсия қилди.

Жорий йилнинг 24 августида берилган таклиф Даниядаги кам сонли мусулмон қизларнинг «номус-шарафи билан боғлиқ ижтимоий назорати»нинг олдини олишга қаратилган тўққизта тавсиядан биридир. Бошқа тавсиялар Дания тили курсларини ташкил этиш, этник озчилик оилаларида замонавий болаларни тарбиялаш амалиётини тарғиб қилиш ва бошланғич мактабларда жинсий тарбияни кучайтиришни таклиф қилади.

Дания пойтахти Копенгагендан ташқарида жойлашган Kokkedal school мактабининг 800 га яқин ўқувчиси икки йилдан бери ҳижобда юрибди.

“Мен Данияда бизда дин эркинлиги борлигини доим билардим. Мен хоҳлаган нарсани кийишим мумкин ва мен ёқтирган нарсамга ишонишим мумкин. Шунинг учун таклиф ҳақида эшитганимда ҳайрон қолдим”, мактаб ўқувчиларидан бири Асғар.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг