Эрон давлат ОАВдан олинган хабар: Эрон Толибон билан музокаралар олиб бормоқда

0
1854

Эрон афғон Толибони билан музокаралар олиб бормоқда. Эроннинг хавфсизлик бўйича махсус вакили Кобулга қилган сафари чоғида, бу ҳақда маълум қилди, дея хабар беради Reuters.

Бу янгилик, ўтган ҳафта АҚШ ва Толибон расмийлари ўртасида Афғонистондаги оташкесим бўйича таклиф ва келгусида тинчлик музокаралари арафасида хорижий қўшинларни олиб чиқиш ҳақидаги хабарлардан бир неча кун ўтиб пайдо бўлди.

 Эрон Миллий хавфсизлик кенгашининг котиби Али Шамхоний, Эрон ва Толибон ўртасидаги музокаралар «Афғонистондаги хавфсизлик муаммоларини бартараф этиш учун» ўтказилганини билдирди.

«Толибон билан барча алоқалар ва музокаралар Афғонистон ҳукумати огоҳ этилиб амалга оширилди ва бу жараён давом этади», деди ва у бошқа ҳеч қандай маълумот бермади.

Кўпгина ҳолларда шиялар Эрони узоқ вақтдан буён қўшни Афғонистондаги шиялар билан яқин алоқада бўлган ва жангарилари Сунний Толибон жангарилари билан урушиб келган.

Бироқ сўнгги ойларда Афғонистон расмийлари, Қўшма Штатларнинг фикрича, Афғонистон ғарбидаги таъсирини кенгайтиришга ва Толибонга пул, қурол ва портловчи моддалар билан ёрдам беришга уринаётган Теҳронни айбламоқда. Эрон эса буни рад этмоқда.

Ушбу ойнинг бошида афғон аскарлари Эрон билан чегарадош ғарбий қисмини Толибонга ташлаб, тарк этди. Сабаби ҳукумат бу ердаги қўшинларни тўлдиришга қодир бўлмаган.

Ноябрь ойида Қўшма Штатлар Эроннинг Яман ва Афғонистондаги жангариларга қурол-аслаҳа етказиб бераётган қуроллари – Вашингтоннинг минтақавий фаолиятни тўхтатиш учун Теҳронга босимни кучайтиришга қаратилган ҳаракатларининг қисмларини кўрсатди. Эрон жангариларга қурол етказиб бериш хақидаги маълумотларни рад этди.

Октябрь ойида Қўшма Штатлар Эронни Толибонни ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш, молиялаш ва қуроллантиришда айблади ва саккиз кишига, жумладан, Эрон инқилоб қўриқчиларининг Қудс кучларига қарши санкциялар қўллади. Теҳрон айбловларни рад этди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг