Агар Путин тўсатдан вафот этса нима бўлади?

0
160
Фото: Максим Шеметов/Reuters

Сўнгги ойларда Россия президенти Владимир Путиннинг соғлиғи ҳақида кўплаб миш-мишлар пайдо бўлди.

Сиёсий таҳлилчи Татьяна Становая Al-Jazeera телеканалига берган интервьюсида «У хоҳласа, 10 йил ёки ундан кўпроқ ҳокимиятда қолиши мумкин, бу ҳақиқатан ҳам шароитга боғлиқ. Мен унинг соғлиғи муаммосига унчалик аҳамият бермаган бўлардим. Агар 69 ёшли шахс вафот этса ёки тўсатдан ўз лавозимини тарк этса, Федерация Кенгашига президентлик сайловларини тайинлаш учун 14 кун бор, агар ундай бўлмаса, бош вазир Михаил Мишустин президент вазифасини бажарувчи бўлади. Бироқ, Мишустин Путинга унчалик яқин эмас ва ҳеч қандай сайловда ишончли номзод сифатида кўрилмайди,» дея фикр билдирган.

Становаянинг фикрича, Путиннинг кетиши бунинг ўрнига Мудофаа вазири Сергей Шойгу каби хавфсизлик кучлари ва бошқа элита гуруҳлар бизнес манфаатлари ўртасида ҳокимият бўшлиғини вужудга келтиради.

«Агар эртага унга бирор нарса юз берса, мен тизим омон қолишига ишонаман; У ҳали ҳам мустаҳкам,» дейди.

“Консерватив кучлар, хавфсизлик кучлари («силовиклар») сиёсий ташаббусни қўлга олади ва ҳокимиятни эгаллайди. Аммо Путин билан кейинроқ, – бир йил ёки ундан кўпроқ вақт ичида бирор нарса юз берса, бу ҳолатда беқарорлик хавфи анча юқори бўлади. Биз ички жанжалларни кўрамиз ва хавфсизлик кучлари ташаббусни сақлаб қолиш эҳтимоли камроқ бўлади. Келгуси йилда вазият бошқачароқ ва мураккаброқ бўлиши мумкин”.

Россия оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарларга кўра, 24 февраль куни Путин Украинага бостириб киришини эълон қилганида, Россия элитаси вакиллари ҳайратда қолган ва хавотирга тушиб, «махсус ҳарбий операция»ни зарурий қадам деб эълон қилган.

Кейинги ҳафталарда ватанпарварлик консолидацияси бўлиб ўтди, чунки Россия иқтисодиёти кутилганидан кўра кучлироқ эди.

Бироқ Путиннинг иқтисодий муаммолар ва санкциялар ўртасидаги боғлиқликни тан олишдан бош тортиб келаётгани, айтишларича бизнес вакилларини ўзидан узоқлаштирмоқда, бошқалар эса уни урушни фаол олиб бормаётгани учун танқид қилмоқда.

Хабарларга кўра, Кремлнинг бир қанча ходимлари Путиндан кейин ким келиши мумкинлиги ҳақида бир бурчакларда зимдан муҳокама қилишаётган экан.

Аммо Становая бундай гаплар жиддий эмаслигини айтди.

«Ҳеч ким [кейинги президент ким бўлишини] аниқ билмайди», деди Становая. «Агар кимдир, масалан, Медведевни меросхўр деб ёзишни бошласа, буни Медведевга нисбатан сиёсий ҳужум деб ҳисоблаш мумкин, чунки айни вазиятда ҳеч ким ворис бўлишни хоҳламайди, чунки бу даъвогарнинг позициясини янада заифроқ қилади.»

Хавфсизлик бўйича эксперт Марк Галеотти Al-Jazeera билан суҳбатда шундай деди: «Тўғриси, Путиннинг тез орада кетишини кўриш қийин. Касаллик ҳақидаги барча эртакларга қарамай, унинг оғир касал эканлигига далил йўқ ва уруш қанчалик даҳшатли ўтганини ҳисобга олсак, мен унинг нафақага чиққанини кўра олмайман, агар у атрофидаги одамлар томонидан кетишга мажбур қилинмаса.»

«Очиқ-ойдин ворислар йўқ – ўзини бўш ўрин учун имтиҳондан ўтаётгандек кўрсатиш ақлсизлик бўларди.»

Владимир Путин приводится к присяге в качестве нового президента России во время церемонии в Кремле в Москве, 7 мая 2012 года. Путин был приведен к присяге в качестве президента России на блестящей церемонии в Кремле в понедельник, начиная с шестилетнего срока, в течение которого ему предстоит расти. инакомыслие, экономические проблемы и ожесточенное политическое соперничество.  REUTERS/Владимир Родионов/РИА Новости/Pool (РОССИЯ - Метки: ПОЛИТИКА) ЭТО ИЗОБРАЖЕНИЕ БЫЛО ПРЕДОСТАВЛЕНО ТРЕТЬИМ ЛИЦОМ.  ОН РАСПРОСТРАНЯЕТСЯ ТОЧНО КАК ПОЛУЧИЛ РЕЙТЕР, КАК УСЛУГА КЛИЕНТАМ
Фото: Владимир Родионов/РИА Новости/ Reuters

Путин 20 йилдан ортиқ вақт давомида Россияни бошқариб, 2000 йилдан 2008 йилгача ва яна 2012 йилдан ҳозиргача мамлакатни бошқарган.

Орада вақтинчалик Дмитрий Медведев президент бўлган, гарчи Путин бош вазир сифатида бўлсада,  кўпчилик ўша даврда ҳам у ҳақиқий ҳокимиятни бошқарганига ишонади.

Умуман олганда, февраль ойи охирида Россиянинг Украинага бостириб киришини зарурий “махсус ҳарбий операция” деб эълон қилган 69 ёшли сиёсатчи 18 йил ҳокимиятда бўлган Советлар етакчиси Леонид Брежневдан қолишмайди.

Медведев президентлик қилган вақтини ҳисобга олсак, Путин Россияни энг узоқ вақт бошқариб, Иосиф Сталиндан ҳам бу борада ўзиб кетди.

Унинг амалдаги муддати 2024 йилда тугайди. Бироқ 2020 йилда конституцияга ўзгартириш киритилиб, унга 2036 йилгача, яъни 86 ёшга тўлгунга қадар яна икки олти йиллик муддатга сайланишига рухсат берилди.

Становаянинг фикрича, агар иқтисод пасайишда давом этса, халқ норозилиги кучайса, ҳокимият жиловини бошқа бир гуруҳ қўлга олишга уриниши мумкин.

Аммо Россия сиёсати ва Кремл интригаларини ёритиб борувчи журналист Фарида Рустамова бундай башорат қилишдан эҳтиёт бўлади.

“Президент вафот этган тақдирда унинг вазифалари бош вазир зиммасига юкланади. Мишустин ҳокимиятни ушлаб тура оладими? Бирор нарса дейишни иложи йўқ”, деди у Ал-Жазирага телефон орқали. “Бу нарсалар ҳақида мавҳум гапириш мумкин, лекин ҳеч қандай ҳолатда бу фикрларга ўзига хос прогноз сифатида таянмаслик керак.

“Авторитар давлатлар ҳақида башорат қилиш жуда қийин, чунки биз нима бўлишини билмаймиз. Россияда биз муҳокама қилишимиз мумкин бўлган бирор бир фракция йўқ, ёҳуд нимадир қила олиши мумкин бўлган муқобил сиёсий кучлар йўқ”.

Унинг қўшимча қилишича, Путиннинг рақиблари бу борада “фақат хаёл қилишлари” мумкин.

“Россияда мияни ювиш ташвиқотлари болаликдан бошлаб давом этиб келади. Ислоҳотлар фақат юқоридан пастга қараб амалга оширилиши мумкин, чунки Путин тизими жуда узоқ вақтдан бери мавжуд, у 20 йилдан бери бутун авлодни тарбиялаб келмоқда”, – дейди у.

Россияда амалдаги мухолифат Путиндан кейинги сайловларда ғалаба қозониши даргумон, чунки ҳукумат сўнгги 20 йил ичида барча муқобил вариантларни кесиб ташлади.

Путиннинг “Единая Россия” партиясидан кейин иккинчи энг қудратли блок коммунистлар бўлиб, унинг етакчиси Геннадий Зюганов “тизимдаги мухолифат” ҳисобланади, бу эса плюралистик демократия иллюзиясини яратади – Коммунистик партия камдан-кам ҳолларда Путинга қарши чиқади.

Ҳар ҳолда Россиядан ташқарида бўлсада, энг кўзга кўринган мухолифатчи Алексей Навалний бўлиб, у март ойида давлат маблағларини ўмарганликда айбланиб, тўққиз йилга қамалган.

Аммо у ҳозир озодликда бўлган тақдирда ҳам, россияликлар орасида унинг ҳақиқий машҳурлиги камтарона кўрсаткичдадир.

Яна бир таниқли мухолифатчи, бир пайтлар Екатеринбургнинг машҳур мэри бўлган Евгений Ройзман яқинда қуролли кучларни обрўсизлантиришда айбланиб ҳибсга олиниб, уч йиллик қамоқ жазоси билан жазоланган эди.

Балки Россия келажаги калити Ўзбекистон мисолида бўлиши мумкин, бу яна бир собиқ совет республикаси бўлиб, собиқ совет амалдори Ислом Каримов 1991 йилда мустақилликка эришиб, 2016 йилда вафот этгунгача мамлакатни бошқариб келган.

Бу вақт ичида Каримов сайловлар, референдумлар ва кўпчилик сохта деб ҳисоблаган конституциявий ислоҳотлар орқали ҳокимиятда қолиш муддатини узайтириб келди.

Унинг оиласи бойиб кетди, норозиликлар бостирилди.

Унинг ўлимидан сўнг оммавий ахборот воситалари ва иқтисодга кўпроқ эркинлик берилди, ислоҳотлар даврида ўнлаб сиёсий маҳбуслар озод қилинди, бироқ қолгани ўз холича қолди, ўша пайтдаги амалдорларнинг кўпчилиги ҳозир ҳам ҳокимият тепасида ва ҳукумат тузилмаси ўзгаришсиз қолмоқда.

Шундай бўлса-да, экспертлар фикрича, катта демократия имкониятлари жуда оз бўлса ҳам, тинчроқ Россияга умид бор.

“[Путиндан кейин] яна шафқатсизроқ одам чиқиши даргумон, лекин бирор либерал келишини ҳам кутишга ҳожат йўқ”, дейди Галеотти.

«Биз умид қилишимиз мумкин бўлган энг яхши нарса – бу уруш бизнес учун зарарли эканлигини тушунадиган прагматик клептократдир ва шунинг учун ҳозирги қарама-қаршиликни тугатиш учун у ўзига жуда яхши хизмат қиладиган сабабларни ахтаради. Ҳозирда Бош вазир Михаил Мишустин ёки Москва мэри Сергей Собянин каби одамлар бу шаклга мос келиши мумкин, аммо бу уларнинг қачондир ҳокимиятга келишини англатмайди”.

Президент России Владимир Путин
Фото: Sputnik/Михаил Климентьев/Reuters

Становаянинг фикрича, «силовик»лар анча прагматик бўлиши мумкин.

«Путин ҳақиқатан ҳам ўзининг тарихий миссияси билан банд, унинг Украинага нисбатан ҳиссиёти жуда кучли», деди у.

“Ғарб учун хавфсизлик кучлари билан курашиш осонроқ бўлиши мумкин, чунки уларнинг амбициялари пастроқ. Агар Россия янада ғарбга қарши бўлиб қолса ҳам, бизда Россия билан мулоқот қилиш имконияти кўпроқ бўлиши мумкин”.

Ўтган йили Путин россияликларга шундай деган эди: “Умид қиламанки, мен фалон одам Россиядек ажойиб давлатни, бизнинг Ватанимизни бошқаришга лойиқ, деб айта оламан, деган умиддаман”.

Кўринишидан, ўша вақт ҳали келмаган.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг