Бутун дунёда коронавирус билан оғриганлар сони 50 миллион кишидан ошди

0
1302
aa.com.tr

Reuters нашри маълумотларига кўра, якшанба куни глобал миқёсда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 50 миллион кишидан ошди. Охирги 3 кун ичида кетма-кет ўсиш ҳолатлари қайд этилган.

Пандемия учун октябр ойи шу пайтгача энг ёмон ой бўлди, Қўшма Штатлар ҳар куни 100 мингдан ортиқ ҳолатлар ҳақида хабар берган биринчи мамлакат бўлди. Европада ҳам яна ўсиш қайд этилмоқда.

CОVID-19 натижасидаги ҳозирга қадар 1,25 миллиондан ортиқ одам вафот этди.

Европа коронавирус туфайли энг кўп зарар кўрган минтақалигича қолмоқда. CОVID-19 туфайли ўлим ҳолатларининг 24% айнан шу минтақага тўғри келади.

 

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг