Бутун дунёда Инстаграм «тушиб» кетди

0
1504

Instagram ижтимоий тармоғининг фойдаланувчилари хизмат билан ишлашда қийинчиликларга дуч келишмоқда – у жуда секин ишламоқда ёки юкланмаяпти. Буни Downdetector сайти ҳам тасдиқлайди, унинг фойдаланувчилари бир соатдан камроқ вақт ичида тахминан 10 мингта шикоятни қолдирганлар. Бу хақида hi-tech.mail.ru хабар тарқатмоқда.

Аксарият шикоят Европа ва АҚШдан келмоқда, аммо дунёнинг турли мамлакатларидан – Россия, Янги Зеландия, Ҳиндистон, Бразилия ва бошқаларидан доимий равишда хабарлар келиб тушмоқда.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар Facebook ижтимоий тармоғининг иши ҳақида ҳам шикоят қилмоқдалар. Кўринишидан, бу икки сервис фаолият юритадиган серверлар билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келмоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг