«Бундан кейин Россиясиз давом этамиз»

0
1755
Манба: 112 Ukraina

Украинада Канаданинг «Cameco Corporation» компаниясидан ядро ёқилғисини сотиб олиш имкониятлари ўрганилмоқда. Бу ҳақда 23 август куни Украина атом электр станциялари оператори бўлган «Энергоатом» давлат компаниясининг матбуот хизмати Канада компанияси билан имзоланган меморандумга асосланиб маълум қилди.

«Меморандумга биноан томонлар Cameco технологияларидан фойдаланган ҳолда уран маҳсулотлари ва ядро ёқилғисини етказиб бериш ва ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини кўриб чиқадилар», дейилади хабарда.

Украина компанияси сотиб олишнинг мумкин бўлган ҳажми ва масаланинг молиявий томонини ҳозирча оммага ошкор этмади.

Эслатиб ўтамиз, Cameco дунёдаги энг йирик уран ишлаб чиқарувчиларнинг бири ҳисобланади. 2018 йилги маълумотларга кўра, компания дунё ишлаб чиқаришининг қарийб 18 фоизини ва уран этказиб беришнинг 9 фоизини ташкил қилади.

Аввалроқ, Украина Энергетика ва кўмир саноати вазири Игор Насаликнинг баёнотида Украина энергетика тизими Россия Федерациясидан ядро ёқилғисини етказиб бермасдан ишлашга қодирлиги таъкидланган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг