Малайзия компанияси Хоразм вилоятида балиқчилик кластерини ташкил этади

0
3238

Малайзиянинг етакчи балиқчилик компанияларидан бири бўлган A Farm Agrotech Sdn Bhd Хоразм вилоятида кластер ташкил этиш бўйича лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.

Интенсив балиқчилик кластери комплекс ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлади. Бу ерда инкубацион цех ташкил этиш, балиқлар учун таркиби юқори оқсилли озуқа тайёрлаш, шунингдек, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш режалаштирилмоқда.

A Farm Agrotech Sdn Bhd компанияси замонавий энергосамарадор технологияларга эга бўлиб, 10 дан ортиқ балиқ турларини ишлаб чиқаришни таъминлайди. Компаниянинг ҳафталик балиқ ишлаб чиқариш ҳажми 10 тоннадан ортиқни ташкил этади. Маҳсулотлар Хитой ва Жануби-Шарқий Осиё давлатларига экспорт қилинади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг