Британия ўзининг мусулмон фуқароларини Ҳаж бўйича огоҳлантирди

0
2287
Фото: Reuters

Британия ўзининг мусулмон фуқароларини ҳозирги коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият сабабли Ҳаж сафари бўйича шартномалар тузмасликка чақирмоқда.

Чоршанба куни Буюк Британия Ҳожилар Кенгаши Жидда шаҳридаги Буюк Британия консуллиги, Лондон полицияси ва шу каби бир қанча ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур маслаҳатни берган.

Коронавирус пандемияси туфайли Умра зиёратига вақтинча чеклов қўйилган. Ҳозирда бу йил Ҳаж ибодати амалга ошириладими ёки йўқ, бу ҳали сўроқ остида турибди.

Буюк Британия Ҳожилар Кенгаши бош директори Рашид Моградия одамларни «коронавирус тарқалиши тўғрисида аниқ тасаввур пайдо бўлмагунча, Ҳажга буюртма беришни кечиктиришга» ундаган.

Моградия Саудия Арабистони ҳукуматини дунёнинг барча мамлакатларидан келган мусулмонларнинг соғлигини сақлаш учун Умрани вақтинча тўхтатгани бўйича қарорини тахсинга сазовор эканлигини айтган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг