АҚШда вазият жиддий: Биргина Нью-Йорк шаҳрида коронавирусдан вафот этганлар сони 10,000 дан ошди

0
1411
Фото: Mike Segar/Reuters

Ҳозирги кунда дунёда коронавирус энг кўп тарқалган мамлакат АҚШ бўлиб турибди. Сўнгги маълумотларга кўра, бу мамлакатда вирусни юқтириб олганлар сони 641,47 кишини ва вафот этганлар 28,394 нафарни ташкил қилмоқда.

АҚШдаги вирус ўчоғи дунёнинг иқтисодий марказларидан бири бўлган Нью-Йорк шаҳридир. Нью-Йоркда COVID-19 қурбонлар сони кескин ошди ва улар 10,000 кишига етди.

Ўтган ҳафта Нью-Йорк мэри Билл де Бласио тасдиқланган ўлим сони уйда ёки қариялар уйида вафот этган кўплаб одамлар рўйхатга киритилмагани сабабли жуда кам бўлганини тан олди. CОVID-19 га тест топширмаган, аммо ундан вафот этган деб тахмин қилинаётган 3,778 кишининг қурбонлар сонига қўшилиши билан умумий рақам 10 мингдан ошиб кетган.

Шаҳар соғлиқни сақлаш комиссари Охирис Барботнинг сўзларига кўра, ҳар бир қурбонни рўйхатга олиш Нью-Йоркдаги инқироз кўламини аниқлашга ёрдам беради.

«Ҳар бир вафот этган инсон кимнидир дўсти, оила аъзоси, севган одамидир. Биз Нью-Йоркда COVID-19 туфайли вафот этган ҳар бир инсонни ҳисобга олинишини таъминлашга интиламиз», дейди Барбот.

Жасадлар сонининг кўпайиши сабаб ўликхоналар тўлиб тошди, дафн маросимлари ташкилотчилари ишларини вақтида бажара олмаяптилар ва крематориялар туну кун ишламоқда. Шифохоналар олдида ўлганларни олиб кетиш учун ўнлаб музлатгичли юк машиналари қатор бўлиб навбатда турибди.

Шаҳар мэри Де Бласио ўқув йилининг қолган даврида мактаблари очилмаслигини хоҳламоқда. Унинг айтишича, Нью-Йорк шаҳрида мактаблар, корхоналар ва одамлар кўп йиғиладиган жойларни босқичма-босқич қайта очиш учун аҳоли ўртасида коронавирусни аниқловчи кенг миқёсли тест ўтказилиши керак.

АҚШ Федерал ҳукуматининг етарлича тестлар ўтказишни ташкил этолмаганлиги сабабли Нью-Йорк энди ўзининг текширув тизимини ишлаб чиқмоқда. Унга кўра, май ойининг бошидан эътиборан шаҳарда ҳафтасига 50 минг кишини текширувдан ўтказиш режалаштирилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг