Болгария Россия Федерациясидан Қизил Армиянинг келишини «озод қилиш», деб атамасликни сўради

0
2127
Фото: www.dw.com

София шаҳрида Болгарияни фашистлардан озод қилишга бағишланган кўргазма очилади. Болгария Ташқи ишлар вазирлиги «Совет Армияси қалқони ортида Марказий ва Шарқий Европа халқлари ярим асрлик қатағонни бошидан кечиргани» хақида баёнот билан чиқди, дея хабар бермоқда Deutsche Welle.

Болгария Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Софиядаги элчихонасига мурожаат қилиб, 1944 йилда Совет қўшинлари келиши муносабати билан «шубҳали тарихий атама (озод қилиш)»дан фойдаланмасликларини сўради. Тегишли баёнот 3 сентябрь, сешанба куни Болгария Ташқи ишлар вазирлигининг веб-сайтида пайдо бўлди.

Бундай баёнот билан мурожаат қилишга сабаб, 9 сентябрь куни Россия маданий-ахборот маркази томонидан Софияда очилиши керак бўлган «Шарқий Европани нацизмдан озод қилинишининг 75 йиллиги» кўргазмаси бўлди.

«СССРнинг Европада нацизмни мағлуб этишда қўшган ҳиссасини инкор қилмаган ҳолда, Совет Армияси қалқонлари ортида Марказий ва Шарқий Европа халқлари ярим асрлик қатағонлар, фуқаролик онгининг бўғилиши, деформацияланган иқтисодий ривожланиш ва тараққий этган Европа мамлакатларидаги жараёнлар динамикасидан ажралганлигига кўз юммаслигимиз керак», дейилади баёнотда.

«Болгарияда янги демократик ҳукумат ҳокимият тепасига келганида, нацистлар Германияси билан алоқаларни узганлигини эълон қилгач, СССР Болгарияга қарши уруш эълон қилган эди”, дея эслатиб ўтди Болгария ТИВ.

Россиянинг Болгариядаги элчихонаси ўзининг Facebookдаги саҳифасида Ташқи ишлар вазирлиги бу баёноти билан «эсанкиратиб қўйганлиги» хақида эълон берди. «Кўргазма фақат Болгария жамоатчилигини Россия фонд омборларида сақланааётган архив материаллари билан таништиришга қаратилган», деб ёздилар элчихона вакиллари.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг