Бангладеш Роҳинжа қочқинлари лагерларида интернетни блоклаб қўйди

0
1657
Rohingya qochqinlari 2019 yil 8-aprel kuni Bangladeshning Koksning Bazaridagi Baluxali lagerida yo'l bo'ylab ketmoqdalar. Reuters/Muhammad Ponir Xoseyn

Сешанба куни Бангладешнинг телекомуникация маъмурияти уяли алоқа операторларига Роҳинжа қочқинлари яшайдиган лагерларда  тезкор маълумот узатиш хизматларини қисман беркитишни буюрди. Ушбу ҳаракат бир миллиондан ортиқ Роҳинжа яшайдиган Кокс Базар туманидаги зўравонликлар авжига чиққанидан кейин амалга оширилди.

«Биз операторлардан Кокс Базардаги 3G ва 4G хизматларини лагерларда соат 17.00 дан 6.00 гача тўхтатишни сўрадик»,  деди Телекоммуникацияни тартибга солиш комиссиясининг вакили Зокир Ҳуссайн Хон ва  у хавфсизлик юзасидан шундай  қарор қабул қилинганини қўшимча қилди.

Ўтган ҳафта Бангладешда ҳукмрон Авами лигаси партияси етакчиси Роҳинжа қочқинлари томонидан ўлдирилган ва бунга жавобан полиция камида тўртта роҳинжалик одамни отиб ўлдирган. Шундан кейин лагерларда кескинлик авж олган.

«Биз лагерларда  хавфсизликни таъминлаш учун кун-у тун ишлаяпмиз.  Аммо вазият кундан кунга ёмонлашмоқда”, деди Кокс Базардаги полиция  бошлиғи Иқбoл Ҳуссайн.

Роҳинжалик қочқинларнинг сўзларига кўра, алоқа узилиши уларни Мьянмадаги оилаларидан ажратиб қўяди. “Нима учун Бангладеш бизга нисбатан жуда қаттиққўл? Мьянмадаги қариндошларимиз билан қандай алоқа ўрнатамиз? Бу жиноятчиликка  ҳам ёмон таъсир қилади.  Агар лагерларда бирон бир жиноят содир бўлса,  биз қандай қилиб зудлик билан полицияга хабар берамиз?» – дейди Кокс Базардаги Роҳинжа етакчиси Абдураҳим Reutersга телефон орқали.

Маълумот учун, Мьянманинг Раҳиня штатида 2017 йил августда бўлган  қирғинлардан сўнг 730 мингдан зиёд мусулмон аҳоли Бангладешга қочиб ўтишга мажбур бўлганди. БМТ ушбу ҳодисани геноцид мақсадида қилинганини маълум қилди. Аммо,  Мьянма раҳбарияти бу айбловларни рад этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг