БМТ Украина учун махсус вакил тайинлаш ғоясини маъқулламади

0
2047
Манба: Regnum

Польша ташқи ишлар вазири Якек Чапутович 14-август куни, «Украина» ахборот агентлигига маълум қилишича, Польша томонидан таклиф қилинган БМТ Бош котибининг Украина бўйича махсус вакилини тайинлаш ғояси БМТ томонидан қўллаб-қувватланмади.

Чапутович Донбассдаги фуқаролик можаросини тўхтатишга ёрдам берадиган янги воситаларга эҳтиёж борлигини таъкидлаган.

«Биз илгари бошқа мавжуд воситалардан фойдаланишни таклиф қилган эдик. Шундай қилиб, Донбассда (Украинада) бўлаётган воқеаларни кузатиб бориш учун БМТ Бош котибининг махсус вакилини тайинлаш мумкин», деди у.

Польша ташки ишлар вазири бошқа минтақаларда ҳам шунга тоифадаги вакиллар мавжудлигини эслатиб ўтди.

«Украина борасида эса бу ғоя ҳозирча қабул қилинмади ва тасдиқланмади», деб қўшимча қилади у.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг