Блогер мулоҳазаси туркумидан. МУҲОСАБА ВА МУРОҚАБА.

0
3209

Блогер мулоҳазаси туркумидан бериб борилаётган бугунги блок постмуаллифи Жамшид Муслимов (Jamshid Muslimov) га тегишли.
 

МУҲОСАБА ВА МУРОҚАБА.
Хозирги замон фалсафий билимларда «рефлексия» деган тушунча мавжуд. Унинг маъноси – киши ўз амалларини, сўзларини ва айниқса, улар асосида ётган ҳиссиётлари ва фикрлари устидан тафаккур қилиш жараёни. Шахснинг онгли равишда ҳаёт кечириши айнан рефлексия даражасига боғлиқ ҳисобланади.

Бу ерда гап инсон «муваффақиятга» эришиш ҳақида бормаётибди. «Муваффақият» деб қабул қилинган турли нарсаларга эришиш рефлексиянинг борлиги ёки унинг йўқлигига боғлик бўлавермайди (мисол учун, моддий бойликка эришганларнинг баъзиларида рефлексия умуман бўлмайди).

Ҳақиқий зиёли инсон умрни онгли равишда ўтказишнинг ҳақиқий муваффақияти деб билади. Эркин шахс учун моддий, маънавий, ижодий натижага эришадими ё, йўқми аҳамияти йўқ, чунки у мақсадлардан ҳам эркин бўла олиши керак.

Бу мавзунинг кўламини битта катта коинот деса ҳам бўлади. Лекин, динимзда онгли ҳаёт кечириш ҳақида қимматли тавсиялари билан бўлишмоқчиман…


***
МУҲОСАБА
Муҳосаба дегани ўзини ўзи ҳисоб қилишдир. Осон тушунишимиз учун «қиёмат ҳисоб- китобидан олдин тириклигинда ўзингни ҳисоб қил» деган ҳикматни эслайлик. Халифа Умарнинг (р.а.) уйқудан олдин ўзини «бугун нима яхши иш қилдинг, нима ёмон иш қилдинг? нимани қилмай қолдирдинг?», деб ўзларин ҳисоб қилишини эслайлик.

Муҳосаба қилишда киши кун, хафта, ой, йил охирида ўзини ўзи натижалар асосида ҳисоб китоб қилиб, камчиликларини топиб, ўз олдига турли амалий ва маънавий вазифаларни қўяди. Албатта ўз хатоларини англаб тавба қилиб, тузатишга ўзига ваъда беради.
Бу осон иш эмас. Уни одатга айлантириш енгил кечмайди. Аммо бусиз киши ўз салоҳиятини ушлаб қолишга эриша олмайди.

Муҳосабанинг самараси исломий «рефлексия»нинг яна бир кўринишига боғлиқ.
Киши тинмай ўзини сарҳисоб қилавериб, хатоларидан пушаймон бўлавериб, ўзига турли ваъдаларини беравериб ҳаёт майдонига чиқиши билан яна нафсининг инжиқликлари ва кўникмалари («ички робот»), ташқи муҳитнинг босими остида белгилаб қўйган дастурларини чиппакка чиқариши кўп учрайдиган холат. Демак, икки муҳосабалар ўртасида (ҳаёт кечириш давомида) яна бир ўзини- ўзи назорат қилиш амалини ошириш керак экан. Бу амалнинг номи…
****
МУРОҚАБА

Эркин шахс рўпарасида кузатувчи рақиб, танқидчи оппонент, эслатувчи онги мавжудлиги билан зиёли шахсга айланади. Муроқаба айнан «рақиб» сўзидан келиб чиққан бўлиб, жараён якунида эмас, балки жараён давомида ишлаб турган назоратга айтилади. Ички рақиб инсонга: «нима қиляпсан/деяпсан/ўйлаяпсан? нима учун, нима нийятда шу ишни/фикрни/сўзни рўёбга келтиряпсан? шу нарсалар олдин берган ваъдаларинга/қадриятларинга/принципларинга мосми? оқибатини ўйладингми? эҳтирос сени кўр, кар, аҳмоққа айлантирб қўймаётибтими? бир зум тўхта.. бир ўйла… ЎЗИНГНИ ТУШУН! ЭСЛА! ва ҳ.к.лар…


****
Ҳа, бу қийин. Муҳосаба ва муроқабани бетўхтов олиб бормаса ҳам, баъзи баъзида қилиб турилса инсонинг зиёси, ҳикмати, ҳақиқий эркинлиги ошади.

Муҳосаба, ва айниқса муроқаба кучли оқимга қарши сузишни эслатади. Бу бўлмаса эҳтирослармиз, оммавий фикрлаш шаблонлари, ташқи манипуляциялар, ёлғонлар дарёсида жарга қараб оқиб кетаверамиз.
*****
Муҳосаба ва муроқабанинг яна бир фойдали жиҳати бор. Уларни шахсий ҳаётдан ташқарида оиламизда, касбимизда, корхона бошқарувида қўллай олсак кўп натижаларга эришиш мумкин. Аслида ҳам режалаш ва режани амалга ошириш устидан назоратимиз, ва назорат натижаси асосида режаларимизни яхшилаш бошқарув ишлари остида айнан шу онгли меҳнат принциплари ётади. Ҳаётимизда қанчалик онгимиз иштирок этар экан, у шунчалик мазмунли бўлади ва хотимамиз хайрли бўлиши, ўзимиздан кеин хайрли мерос қолдиришимизга сабаб бўлади.

СЎЗ ЯКУНИДА
Мен бу сўзларни ёза туриб, ҳаёлимда вагон вагон камчиликларим хотира вокзалига ту-тулаб, пар чиқариб кириб келяпти )) Албатта авваламбор бу ўзимга ўгит. Ва пост қилишим мақсадлардан бири ўзимдан уялиб озгина бўлса ҳам ислоҳ қилинишим.
Шу билан бирга, мен кўп постларимда «онгли иш, англаш, тафаккур қилиш» деган ибораларни кўп ишлатаман, ва ҳамиша биров «нимани назарда тутяпсан» деб ёқамдан олиб қолишидан чўчиб тураман.. Мана, энди шу постга хавола қилавераман. )
*****
Ва охирида, дўстларимга, ва ўзини зиёли деб ҳисоблайдиган фаол фейсбукдошларга мурожаатим: қандай дунёқарашга эга бўлмайлик бизнинг асосий душманимиз ўзимиз. Бу душман билан жанг вафотимиз билан тўхтайди. Унгача нафсимизга нисбатан муносиб рақиб бўлайлик, у бечора шунга лойиқ.
*****
Бизга ёқмайдиган шахсларга нисбатан ҳам холислик сақлай билайлик: улар қанчалик хатокор бўлишмасин буткул ниятлари ёмон бўлмаган, балким маълум нуқтада улар ўзларига ютказиб, онгсизлик гирдобига тушиб қолгандир. Эҳтимол. Шуни кўра билиш керак ва кези келганида ёрдам қўлимизни узатайлик.

Танқид, баҳсларнинг кескин ва юмшоқроқ кўринишларини ишлатиш ўзимизнинг қароримизда. Лекин бундай қарор онгли равишда, муҳосаба ваъдаларини эслаб, муроқаба элагидан ўтказиб қабул қилайлик. Бу ёндашув ҳамма ишларимизда бўлишини ҳоҳлар эдим…

*****

Постни якунлаш қийинроқ бўляпти. Шундоғ ҳам гап чўзилиб кетти. Одамлар эътиборини ҳурмат қилиш керак. Шу жойда тўхтадим )

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг