21 ёшли Али, АҚШ сайловларида ғалаба қозонгани ҳақида: «Бу қаршилик кўрсатишдир»

0
1836

6 ноябрда Америка Қўшма Штатларида оралиқ Конгресс сайловлари бўлиб ўтди ва бутун дунё ҳижобдаги биринчи муслима аёлни Америка қонун чиқарувчи кенгашига сайлангани ҳақида билиб олди.

Бироқ бу, ўша куни, мусулмонларнинг ягона ғалабаси бўлмаган – сешанба куни маҳаллий ва минтақавий сайловлар бўлиб ўтиб, унда диний озчилик аъзолари ҳам муваффақиятга эришган эди.

Нью-Жерси штатида бошқарув кенгаши аъзолиги ва шаҳар ҳокими вазифасини бажаришга ўз номзодларини кўрсатган 20 нафардан ортиқ мусулмонларнинг, 11 нафари овоз бериш натижаларига кўра ғалаб қозонган.

Хусусан, Жерси Сити шаҳрилик 21 ёшли Муссаб Али таълим бўйича шаҳар кенгашига сайланди, дея хабар беради IslamNews  бевосита North Jerseyга таянган ҳолда.

Ҳали жуда ҳам ёш бўлган амалдор, сиёсатга киришишга қарор қилиш сабаблари ҳақида гапириб берди. «Мен учун бу қаршилик кўрсатишдир. Ҳукуматнинг олий даражадаги бир аъзоси исломофобияни яратмоқда ва мақсадига мувофиқ равишда менинг жамиятимдаги мусулмонларга ҳужум қилмоқда, бу эса мени қарши туришга ва улар билан муносиб курашадиган кишига айланишимга сабаб бўлди» -дейди Али.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг