«Биз ғалаба қозонамиз.» Трамп америкаликларни вирусга қарши курашда қўллаб-қувватлади

0
1153
Фото: ria.ru

АҚШ президенти Доналд Трамп ўз твиттерида мамлакатда коронавирус тарқалиши муносабати билан янги хабарни жойлаштирди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар берди.

Давлат раҳбари COVID-19 пандемияси устидан ғалаба жуда яқин орада келишига ишонади. Коронавирус инфекциялари АҚШнинг барча штатларида қайд этилган.

«Биз эртами-кечми ғалаба қозонамиз», деб ёзган Трамп.

Ҳозирда АҚШда коронавирусдан касалланганлар сони 9 486 нафарга етди. 155 киши бу касалликдан вафот этди. Касалланганларни 108 нафари бу дардан фориғ бўлган

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг