Саудия подшоҳи ҳозирги «қийин давр»да фуқароларни бирдамликка чақирди

0
1594
Фото: REUTERS/Waleed Ali

Пайшанба куни Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Aл-Сауд коронавирус тарқалганидан бери биринчи марта халққа мурожаат қилиб, эпидемия тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни давом эттиришга ваъда берди ва фуқароларни глобал пандемияга қарши курашишда биргаликда ишлашга чақирди.

84 ёшли подшоҳ телевидения орқали халққа мурожаатида: «Биз дунё тарихидаги қийин бир даврни бошдан кечирмоқдамиз, аммо биз унинг шафқатсизлиги ва машаққатига қарамай бу даврни енгиб ўтишга аминмиз», деди.

Беш дақиқалик нутқида Салмон одамларни бирдамлик ва ҳамкорликда фаолият олиб боришга ҳамда расмий кўрсатмаларга амал қилишга чақирган.

19 март куни Саудия Арабистонида 36 киши вирусни юқтириб олгани маълум бўлди. Бу билан подшоҳликдаги беморларнинг умумий сони 274 га етди. Ҳозирча қурбонлар йўқ.

Қироллик ҳукумати коронавируснинг авж олишига қарши кескин чораларни кўрди. Шу жумладан, халқаро рейслар ва Умра зиёрати тўхтатилди. Масжидлар, мактаблар, савдо марказлари ва ресторанлар ёпилди ва одамлардан ишга бормаслик сўралди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг