Британияда коронавирус касаллари учун қурилган касалхоналар қайта ишга туширилди. Лондондаги мактаблар ёпилган

0
1707
Фото: Reuters

1 январь куни Британияда коронавируснинг янги турини тўхтатиш учун бир неча қарорлар қабул қилинди. Жумладан, коронавирус пандемияси бошланган пайтда очилган махсус касалхоналар фаолияти қайта йўлга қўйилди. Шунингдек, Лондондаги бошланғич мактаблар ёпилган.

Британияда сўнгги тўрт кун ичида коронавирусга чалинганларнинг кунлик сони 50 мингдан ошиқ бўлмоқда. Шунинг учун соғлиқни сақлаш муассасалари янги беморлар оқимига тайёргарлик кўраётганини ва уларга кўпроқ жойлар кераклигини таъкидлаган. Бундан бир неча кун аввал Лондон касалхонаси ўз ходимларига ҳозирда касалхона «офат ҳолатида» эканлигини ва беморларга юқори даражадаги реанимация ёрдамини кўрсатишга қодир эмаслигини айтганди.

Ҳукумат Лондоннинг барча бошланғич мактабларини ёпишга қарор қилди. Чунки, коронавируснинг янги варианти энг кўп тарқалган ҳудуд айнан пойтахт Лондон ҳисобланади.

«Болаларнинг таълим олиши ва уларнинг соғлигини таъминлаш устувор вазифамизлигича қолади. Лондоннинг бошқа қисмларида ҳам масофавий таълим тизимига ўтиш ҳақиқатан ҳам сўнгги чора ва вақтинчалик ечимдир» дейди Таълим бўйича котиб Гевин Уилямсон.

Айни пайтда Буюк Британия коронавируснинг янги тўлқини билан курашмоқда. Бу мамлакатда қурбонлар сони аллақачон 74 мингдан ошиб кетган. Британия дунёдаги CОVID-19 дан энг кўп зарар кўраётган мамлакатлардан бири бўлиб, бу ерда жума куни 53 285 кишига вирус ташхиси қўйилди ва 613 та янги ўлим ҳолати қайд этилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг