Исроил икки ҳафтадан озроқ муддат ичида ўз аҳолисининг 1 миллионтасини коронавирусга қарши эмлаб бўлди

0
967
Фото: Ammar Awad/Reuters

Исроил ўз аҳолисининг бир миллионтасини эмлаб бўлганини маълум қилди. Бу 9 миллиондан кўпроқ одам яшайдиган Исроилда аҳолининг 10 фоиздан кўпроғи вакцина қабул қилганини англатади.

Айни пайтда Исроилда дунёдаги энг эрта ва тез эмлаш компанияси олиб борилмоқда.  Оксфордлик тадқиқотчиларнинг фикрига кўра,  Исроил ўз аҳолисини дунёнинг бошқа жойларида кузатилмаган даражада тез эмламоқда. Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда биргина 31 декабрнинг ўзида 153 400 киши вакцинани қабул қилганини хабар берган.

Бош вазир Беньямин Нетаньяху ва Соғлиқни сақлаш вазири Юли Эделштейн 1 январь жума куни мамлакат шимолидаги Умм ал-Фаҳм шҳарида миллионинчи киши эмланганини олқишладилар. Нетаньяху буни «катта ҳаяжон» лаҳзаси деб атади. Бош Вазирнинг сўзларига кўра, Исроилда жами бўлиб 5.5 миллион кишини эмлаш мақсад қилинмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг