Биласизми…

0
1949

Дунёдаги энг қадимий ва ҳозиргача фаолият юритиб келаётган ўқув даргоҳи бу Марокашдаги Ал Қаровин университетидир. Унга 857 йилда Фотима ал Фихри асос солган бўлиб, у ҳозиргача ишлаб келади. Ҳозирда унинг ёши 1157 дан ошди. У Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Бу ерда илоҳиётдан ташқари тиббиёт, математика, астрономия, кимё, тарих, география ва мусиқадан ҳам таълим берилган. Ушбу университет мусулмон олимларининг ғарбда танилишларида жуда катта ҳизмат қилган. Бу ерда ҳатто Рим папаси Силвестр 2 ҳам таълим олган.

Қадим замонларда мусулмон тиб мутахассислари шифохона қуриш учун жойни гўшт билан аниқлаганлар. Яъни, улар турли жойлардаги дарахтларга гўшт илиб қўйганлар. Қайси жойда дарахтга осилган гўшт энг охиргида айниса, ана шу ер шифохона қуриш учун энг маъқул жой ҳисобланган.

Қуръоннинг бирор жузъи қайси саҳифадан бошланишини билмоқчи бўлсангиз буни оддий математик ҳисоб билан аниқлаш мумкин. Масалан, 9-жузъ қайси саҳифадан бошланади?

9 жузъ:

9-1=8

8+8=16

16 нинг охирига 2 сонини қўямиз=162. Демак 9 жузъ 162-саҳифадан бошланади. Шу арифметик амал билан исталган жузъ саҳифасини аниқлаш мумкин.

Катта ёшдаги инсон танасидаги капилляр томирларнинг узунлиги 100 минг км ни ташкил қилади. Бу ер шарини икки марта айланиб чиқиш дегани. Мана шундай узунликдаги томирлар бир жуссада жам бўлиб, тинимсиз ҳаракатлар оқибатида чалкашиб кетмайди, лекин, чўнтагимизда турган 30 смлик қулоқчиннинг симлари ҳеч қандай таъсирсиз ҳам чигаллашиб, узилиб кетади.

10-аср охири 11-аср бошларида яшаган мусулмон олими Ибн Ал Хайсам кўзнинг физиологик оптикаси устида изланиб, ундаги кўз нури ва нурнинг синиши ҳамда қайтарилиши хусусиятларини кашф қилиши замонавий фотокамераларнинг яралишига асос бўлган. “Камера” сўзи асли арабча “Қамара” – ой яъни, қуёш нурларини қайтарувчи жисм сўзидан келиб чиққан.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг