Белорусия Ички ишлар вазирлиги Интернет-ресурсларини блокировка қилиш шартларини маълум қилишди

0
1870
Фото: hsto.org

Белорусия Ички ишлар вазирлиги тоомнидан Интернет-ресурсларни блокировка қилиш имконини берадиган шартлар эълон қилинди. Бу ҳақда 13 июль куни Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг ўринбосари Геннадий Казакевич, куч ишлатар тизими ходимлари учунг сайтларга киришни тўсиб қўйишига қандай сабаблар шарт бўлишини маълум қилди.

Миллий хавфсизликка таҳдид бўлган тақдирда, Белорус Ички ишлар вазирлиги вайронкор ресурсларга киришни тўсиб қўйиши мумкин. Бу ҳақда ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Геннадий Казакевич онлайн-конференция чоғида маълум қилди.

«Миллий хавфсизликка таҳдид бўлган тақдирда, ҳар қандай бузғунчи маълумотларнинг тарқалиши таҳдиди юзага келса, биз миллий сегмент фойдаланувчиларининг ушбу ресурсларга киришини самарали равишда тўсиб қўямиз», деди Ички ишлар вазирлиги вакили.

Казакевич мессенжерларни блокировка қилиш бўйича хорижий тажрибага изоҳ бериб кўрди. “Ахборот нуқтаи назаридан нафақат Telegram- каналларини, балки бошқа ресурларни ҳам блокировка қилиш аҳмоқликдир. Чунки Интернетни тақиқлаб бўлмайди, худди ҳавони ҳам тақиқлаб бўлмаганидек”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Белорусияда Ахборот хавфсизлиги концепцияси қабул қилинди. Ҳужжат Белорусиянинг геосиёсий манфаатларига, унинг замонавий дунёдаги ўрни ва ролига асосланган. Ҳужжат МДҲга аъзо давлатлар, “ОДКБ”га аъзо давлатларининг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар, икки томонлама шартномалар ва халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасидаги Белорусиянинг бошқа мажбуриятларига асосланади.

Белорусия Президенти Александр Лукашенко республиканинг ахборот хавфсизлиги сиёсатига изоҳ берди. “Бизни алоҳида ташвиқот қилишнинг кераги йўқ. Ва бизнинг принципларимиз учун курашишимиз, мамлакатимиз обрўсини кўтариш – буниси керак. Ва биз, айниқса оммавий ахборот воситаларида, Белорусияга қарши қилинган ҳужумларга (ва баъзан улар турли томонлардан қилинмоқда) қарши туришимиз керак. Ва бу борада биз аниқлаб олишимиз керак. Айнан бу оммавий ахборот воситалари контекстида, айниқса Интернетда ахборот хавфсизлиги асосий масаладир”, деди президент Лукашенко.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг