Белгород полигонида вафот этганлардан бири Россия фуқароси бўлмаган

0
942
Ижтимоий тармоқ

Россия расмийлари Белгород вилоятидаги ҳарбий полигонга ҳужум қилганлардан бири деб аташаётган тожикистонлик 24 ёшли Эҳсон Аминзоданинг қариндошлари топилганлиги айтилмоқда.

Қариндошларидан бири оммавий аҳборот воситаларининг бирига бу ҳақида маълум қилган.

Эҳсонинг қариндошларининг сўзларига кўра, у 10 октябрь куни Москва шаҳридаги “Люблино” метро станцияси олдида йўқолиб қолган. Эҳсонинг Белгороддаги ҳарбий машғулотлар ўтказиладиган лагердаги вафоти ҳақида эса 16 октябрь куни Россия расмийларидан эшитишган.

Эҳсоннинг акаси Фируз Аминзода, укаси шу йилнинг март ойида Россияга кетганлиги ва ресторанлардан бирида ишлаётганли ҳақида хабар берган. Фируз ҳам Москвда яшаб ва ишлаб келаётган мигрантлардан бўлиб, унинг укаси Эҳсонда Россия фуқаролиги бўлмаган, фақат Россияда қонуний ишлаш учун рухсатномаси бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Мудофаа вазирлиги 15 октябрь оқшомида Белгород вилоятидаги ҳарбий полигонда теракт содир этилганини маълум қилди. У ерда Украинада жанг қилиш учун кўнгиллилар тайёрланади.

Отишма натижасида 11 киши ҳалок бўлган ва яна 15 киши турли оғирликдаги жароҳатлар билан тиббий муассасага етказилган, дея маълум қилинганди вазирлик хабарида.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, кўнгиллиларга қарата ўқ узган иккала шахс ҳам жавоб ўқлари натижасида ҳалок бўлган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг