Ҳаво орқали қайта тикланадиган материал яратилди

0
1691

Массачусет технологиялар институти (MIT) тадқиқотчилари ҳаводаги карбонат ангидрид орқали мустақил равишда тикланадиган материал ишлаб чиқдилар- деб хабар беради islam-today.

Ҳозирги вақтда у синтетик гельсимон модда шаклида мавжуд.

Материал ўсимликлар фотосинтези пайтида юзага келадиган жараёнларга ўхшаш кимёвий реакцияга киришишга қодир.

Мисол учун, олинган материал ўзини мустаҳкамлаш ва тиклаш учун карбонат ангидрид қабул қилади.

Ҳозирда олимлар жамоаси материалнинг кимёвий хусусиятларини яхшилашга эътиборни қаратган бўлиб, келгусида ундан қурилиш материаллари ва аралашмаларини ишлаб чиқариш мумкин бўлади.

Ўз навбатида, моддани тижорат мақсадларда фойдаланиш яқин келажакда экспертлар томонидан режалаштирилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг