Арманистонда Қорабоғ тинчлик битими бўйича норозлик намойишчилари ҳибсга олинмоқда

0
1170
манба: Reuters

Арманистонда Озарбайжон билан бир неча ҳафта давом этган Тоғли Қорабоғдаги жангларни тугатиш юзасидан эришилган сулҳ шартлари сабаб норозилик намойишларини уюштирганлиги учун 10 нафар мухолифот аъзоси ҳисбга олинди. Улар ҳукуматнинг бу борадаги расмий позициясини ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинянни танқид остига олган эдилар.

Прокуратура томонидан мухолифот вакилларининг ҳисбга олинганлиги ҳақидаги хабар Арманистоннинг Тоғли Қорабоғдаги баҳсли ҳудудларнинг кўп қисмидан Озарбайжон фойдасига воз кечишни назарда тутувчи келишувга қарши янги намойишлардан бир неча соат олдин эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон билан тузилган сулҳ битмига қарши пайшанба куни кечқурун Ереван кўчаларида 3000 дан зиёд одам тўпланиб, давлат хавфсизлик хизмати биносига қараб борди ва «хоин Никол» ва «Никол истеъфога чиқ» деб бақирди.
«Пашинян бизнинг ватанимизни сотиб юборди ва энди ҳокимиятда қолишга ҳаракат қилмоқда», – дея қичқирди оломонга «Обод Арманистон» партияси депутати.

Прокуратура баёнотида мухолифот вакилларининг «ноқонуний зўравонлик ва оммавий тартибсизлик» даги роли учун ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши айтилмоқда.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг