Толибон раҳбариятининг дунё бўйлаб сафар қилиши чекланган

0
465
Фото: Wakil Koshar/AFP

АҚШ “Толибон” ҳаракатининг 13 нафар аъзосидан етти нафарига сафар қилиш бўйича тақиқини қайта жорий этишни ва яна олти нафари учун имтиёзни сақлаб қолишни таклиф қилмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистон Толибон ҳаракатининг 13 нафар амалдорига хорижга чиқишга берилган рухсатномасини амал қилиш муддати жума куни тугади. Ўз навбатида, Хавфсизлик Кенгаши толибларни сафарга чиқиш учун бериладиган имтиёзлар муддатини узайтириш бўйича келишувга эриша олмади.

Хитой ва Россия бу муддатни узайтиришга чақиришди, АҚШ ва Ғарб давлатлари эса, Толибоннинг сафарга чиқиши мумкин бўлган амалдорларининг қисқартирилган рўйхатини талаб қилишди ва шу орқали толибларнинг аёллар ҳуқуқларига риоя қилмаётганлиги ва ўзлари ваъда қилганидек инклюзив ҳукумат туза олмаганига қарши норозилигини намойиш этишди.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2011 йилги резолюциясига кўра, 135 нафар Толибон амалдорига санкция жорий қилинган, жумладан, уларни активлари музлатиб қўйилади ва сафарга чиқишлари тақиқланади. Аммо уларнинг 13 нафари тинчлик музокаралари учун хориждаги бошқа мамлакатлар расмийлари билан учрашишларига рухсат бериш учун сафар қилишлари тақиқдан озод қилинган эди.

Июн ойигача 15 нафар бўлган аъзосини БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Афғонистонга қарши санкциялар қўмитаси Толибоннинг икки нафар таълим вазирини режим томонидан аёллар ҳуқуқларини чеклаб қўйгани сабабли сафар тақиқларидан озод қилувчи рўйхатидан чиқариб ташлади.

Шу билан бирга, агар ҳеч бир аъзо эътироз билдирмаса, яна бир ойга бошқалар учун имтиёзни 19 августга қадар узайтирган эдилар.

Агарда Кенгашнинг ҳеч бир аъзоси душанба куни тушдан кейин сафар бўйича тақиқига эътироз билдирмаса, у уч ой давомида кучга киради.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг