Коронавирус туфайли Москвадаги мактаблар онлайн таълим бериш тизимига ўтади

0
1134
Фото : thechronicleherald.cа

Коронавирусга чалинганларнинг сони кескин ошиб кетгани боис Москва шаҳри ва Уляновск ҳамда Сахаллин ҳудудларидаги мактаблар тез орада масофавий таълим бериш тизимига ўтади. Бу ҳақда душанба куни Россия таълим вазирлигига таяниб Интерфах ахборот агентлиги хабар берган.

Россияда сўнгги пайтларда СOVID-19 ни юқтириб олганларнинг кунлик сони сезиларли даражада ўсди. 5 октябрь кунига келиб эса 10 888 та янги касалланиш ҳолати қайд этилгани ва уларнинг 3537 нафари пойтахт Москвада аниқлангани ҳақида хабар берилди. Бу Россияда 12 майдан бери қайд этилган энг юқори кунлик кўрсаткич ҳисобланади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг