10 декабрь куни АҚШ инсон ҳуқуқларини бузганликда айблаб Россия, Гаити ва Ямандаги шахсларга нисбатан санкцияларни жорий қилди. Эътиборлиси шундаки, ушбу қора рўйхатга киритилганлар орасида Чеченистон давлатининг раҳбари Рамзан Қодиров ҳам бор. Қодиров Россия раҳбари Владимир Путиннинг яқин одамларидан бири ҳисобланади.
АҚШ Молия вазирлигининг баёнотида айтилишича, Қодировнинг ўзидан ташқари Россиядаги унга алоқаси бўлган олтита компания ва бешта шахсга нисбатан санкциялар жорий қилинган. Шунингдек, Қўшма Штатлар Гаитидаги инсон ҳуқуқларини бузганликда айбланган уч кишини ҳамда Яманнинг Хусий жангарилари назорати остидаги хавфсизлик ва разведка идораларига алоқадор бўлган беш кишига нисбатан чекловларни киритган.