ЎзА мухбири уч йилдан бери имтиёзли кредит асосида уй кутаётган 630 нафар ёшлар муаммосини ўрганмоқда

0
2080

«АЖАБО! Мутасаддилар 3 йил давомида “630 нафар фаол ёшларга уй бердик”, деб алдаб келишмоқда», номли сарлавҳа остида, ЎзА анонс шаклидаги хабарни тарқатди. Жумладан, хабарда қуйидагилар хақида қисқача маълумот берилган:

Мана уч йилдирки фан, адабиёт, санъат, спортда ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган, халқаро ва миллий нуфузли олимпиадаларда ғолиб бўлган ёшлар ўзларига тантанали равишда топширилган уй сертификатларига термилиб ўтирибдилар.

Сертификат бор, аммо уй-жойдан дарак йўқ. Уч йилдан бери ташкилотлар ижтимоий ҳаётимизда фаол бўлган ёшларнинг қўйнини пуч ёнғоқ билан тўлдириб келади. 

Ёшлар иттифоқи, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёшларга оммавий ахборот воситалари орқали кўз-кўз қилган ҳолда ижтимоий ҳаётда фаол деб, топилган ёшларга квартираларнинг сертификатларини топширган. Бироқ бу ишлар худди хўжакўрсинга қилингандек. Нега 630 нафар ёшлар бугун квартира деб, бир парча сертификатни кўтариб ташкилотма-ташкилот сарсон бўлмоқда? 

Уч йил давомида ёшларнинг тўплаган бисотлари қуруқ ваъдалар, фармон, қарор каби ҳужжатлар бўлди. Тошкент шаҳар, Сергели тумани “Чош-тепа“ МФЙда бунёд этилган уйларга ижтимоий ҳаётимизда фаол, деб топилган ёшларга ажратилгани қоғозда кўрсатилган лекин амалда-чи?

Имтиёзли кредит асосида ёшларга бериладиган уйлар ҳақидаги фармонлар фақат қоғоздами? Амалда уларни бажариш кимлар учун “ноқулайлик” туғдирмоқда? 

Мутасаддилар яна қачонгача ёшларни сертификат билан алдаб юрмоқчи? Уларга фармон ва қарорларда назарда тутилган уйлар қачон берилади?

ЎзА мухбири уч йилдан бери имтиёзли кредит асосида уй кутаётган 630 нафар ёшлар муаммосини ўрганмоқда. Тез орада тафсилотларни эълон қиламиз. Бизни кузатиб боринг​, дея таъкидланади ЎзА хабарида. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг